+7(495)123-3271

Годовикова, 9с2 уй

Пн.-Птн. 10.00-18.00

Сб.-Вск. выходной

 

 

Йил давомида ғарқ пишган ҳўл мевалар!

Фитомаг - мева ва сабзавотларни узоқ муддат сақлашнинг самарали технологиялари соҳасида эксперт.
Фитомаг сақлаш технологиясининг моҳияти ҳўл мева ва сабзавотларни этиленнинг 1-метилциклопропен билан биосинтезининг газсимон ингибитори билан ёки жуда кам миқдордаги концентрацияда (миллиондан 0,5 – 1 қисми) 1-МЦП (Фитомаг препаратининг фаол таркибий қисми) билан ишлов беришдан иборат.
Россияда ҳўл мева ва сабзавотларни сақлашнинг ушбу усули И.В.Мичурин номидаги Бутунроссия боғдорчилик ИТИ томонидан Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Тадқиқотларга РҚХФА академиги профессор Владимир Александрович Гудковский ва профессор Валерий Федорович Швец раҳбарлик қилишган. 2005 йилдан бошлаб мева-сабзавотлар йиғиб-териб олингандан кейин ишлов бериш технологиясини татбиқ этиш билан “ФитомагИнтер” МЧЖ компанияси шуғулланади.

woman harvesting apples

image
 
Фитомаг сайтига хуш келибсиз!

Боғдорчилик - устувор соҳа, чунки янги узилган ҳўл мевалар инсоннинг тўғри овқатланиш тартибининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Инсон саломатлигини ушлаб туриш учун ҳўл меваларни йил давомида истеъмол қилиш зарур. Аммо, меваларни сақлашнинг мавжуд технологияларида йўқотишлар 20-25 % қадар бўлиши ва ундан ортиб кетиши мумкин, шунингдек улар озуқа қийматининг кескин пасайиб кетиши кузатилади.
И.В.Мичурин номидаги ББИТИ-да ўтказилган кўплаб тадқиқотлар натижасида шу нарса аниқландики, меваларни сақлашнинг физиологик асоси бўлиб этилен биосинтезининг (етилиш ва эскириш гормони) алмашинув жараёнларини бузмасдан имкон қадар кўп ингибиция қилиш ҳисобланади. Этилендаги алмашинув жараёнларини секинлаштиришнинг ва меваларнинг сақлаш муддатларини узайтиришнинг самарали усули бўлиб тартибга солинувчи атмосферани яратиш ҳисобланади. Ушбу технология бутун дунёда кенг қўлланилмоқда.
Батафсил

 

 

images
Фитомаг технологияси қандай ишлайди?

Россияда олмалар, нокларнинг ва сабзавотларнинг 90 % ортиғи музлаткичларда, оддий атмосферада сақланади. Оддий шароитларда ушбу технология ҳўл меваларнинг юқори сифатда (яроқлилик, серсувлик, таъм) кафолатли сақланишини ва физиологик (офтобда қорайишдан, эскириб бузилишдан, ички тўқималарнинг қорайиб қолишидан, этининг қорайиб қолишидан, ҳўл куйишдан ва бош.) ва замбуруғли касалликлардан ҳимояни таъминлаб бермайди.

Батафсил
images
Фитомаг препаратининг таъсири

Фитомаг препаратининг таъсир қилиш тартиби 1-метилциклопропен таъсир қилувчи модда билан рецепторларни блокада қилиш натижасида етилиш ва эскириш биологик жараёнларини тўхтатишдан иборат. Этиленнинг, α-фарнезеннинг, унинг оксидланиш маҳсулларининг мева ичидаги биосинтез жараёнининг секинлашуви, нафас олиш тезлигининг, ферментатив фаолликнинг пасайиши, хлорофиллнинг парчаланиши ва бошқа метаболизм жараёнлари юз беради.

Батафсил

 

 

 

Ҳўл мева ва сабзавотларни сақлаш ва транспортда ташишнинг инқилобий технологияси

Нима учун Фитомаг?

12 йилдан ортиқ тажриба

Ҳўл мева ва сабзавотларнинг ҳар бир алоҳида тури ёки навини сақлаш усуллари ва технологиялари борасида эксперт даражсидаги билимлар.

Энг зўр мутахассислар

40-нафардан зиёд ноёб мутахассислар, уларнинг кўпчилиги илмий даражаларга эга.

Сақлаш бўйича экспертлар

Сабзавот ва меваларни сақлашнинг мақбул шароитлари, сақлашга жойлаштиришдан олдин ҳосилнинг ҳолати, ҳўл меваларнинг бузилиши ривожланишини олдини олиш, ҳўл мева ва сабзавотлар сифатини транспортда ташиш вақтида сақлаб қолиш бўйича батафсил маслаҳатлар.

Соғлиқ учун хавфсиз

Препарат қўлланилаётган концентрацияларда инсон саломатлиги учун хавфсиз ва атроф-муҳит учун зарарсиз. Уни қўллаш “Роспотребнадзор” томонидан маъқулланган.

Биз 2005 йилдан бери фаолият олиб борамиз

Узоқ муддат сақлаш учун сабзавот ва меваларга ишлов бериш соҳасида 12 йиллик иш тажрибаси.

Ўз технологияларини ривожлантиришга инвестициялар

Тадқиқотлар, ишланмалар, янги усулларни синовдан ўтказиш ва назорат намуналарини таҳлил қилиш учун 3-лаборатория.

Фитомаг сақлаш тўғрисида

Тадбиркор муваффақиятининг сири
Кириш сўзи
“Фитомаг” технологиясини қўллаш
Дунё қишлоқ хўжалиги ва Россиянинг аграр соҳасидаги муаммоларни чуқур тушунган ҳолда, ноёб ФИТОМАГ® препаратини ишлаб чиқиб, биз мевалар, сабзавотлар, реза мевалар ва гулларни сақлаш ва транспортда ташишнинг янги, арзон ва самарали технологиясини яратдик.

“Йил давомида ғарқ пишган мевалар”

Қандай қилиб сақлашнинг имкон қадар энг юқори самарадорлигига эришиш мумкин?

+7(495)123-3271