+7(495)721-2925

Годовикова, 9с2 уй, 2.5 хона

Пн.-Птн. 10.00-18.00

Сб.-Вск. выходной

 

 

Бизнинг афзалликларимиз

Сабзавотлар ва меваларни сақлашнинг мақбул шароитларини яратиш учун Фитомаг препаратидан фойдаланиш афзалликлари

Бирикманинг жуда кам концентрациясидан фойдаланганда юқори самарадорликка эришилади. Препарат таъсири – табиий омилларга ўхшаш, бу инсон ва атроф-муҳит учун зарарсизлигини таъминлайди.

Дори воситаси қўлланилаётган концентрацияларда инсон саломатлиги учун хавфсиз ва атроф-муҳит учун зарарсиз. Уни қўллаш “Роспотребнадзор” томонидан маъқулланган.

images
1
Сифат!
 

Фитомаг препарати билан ишлов бериш олмалар оддий атмосферада сақланганда тартибга солинувчи газ муҳитида сақлангани каби кўплаб кузги-қишки ва қишки навли меваларни 4-5 ой давомида сифатли сақлашни таъминлаш имконини беради.

2
Самарадорлик!
 

Препарат мева ва сабзавотларни омборхоналарда сақланишини таъминлаш учун ҳам, шунингдек климактерик меваларни транспортда ташишда сифатини сақлаб қолиш учун ҳам самарали. Айниқса – олма, нок, олча, олхўри, шафтоли, ўрикнинг ёзги навларини авторефрижераторларда узоқ масофага ташиш учун.

3
Ҳимоя!
 

Фитомаг меваларни офтоб уришдан, ҳўл куйишдан, бузилишдан, қораматир тусга киришдан ва ёғланиб қолишдан, пўчоғининг эскиришдан, механик шикастланиш натижасида қорамтир тусга киришдан ва тўқималарнинг чиришидан ҳимоя қилади, замбуруғ чиришидан ва оддий ва тартибга солинувчи атмосфераларда сақланганда мевалар оғирлигининг табиий камайишидан кўриладиган йўқотишларни пасайтиради.

4
Хавфларни пасайтириш!
 

Фитомаг меваларни сақлашнинг тавсия этилган ҳароратини ва атмосфера таркибини ўз вақтида яратмаслик, ушбу кўрсаткичларнинг сезиларли даражада ўзгариши каби стресс шароитларнинг салбий таъсирини камайтиради.

5
Сақлаш муддатлари!
 

Фитомаг сақлаш муддати қисқа бўлган олма ва нок меваларининг, масалан ёзги, кузги ва қишки навга оид меваларнинг оддий атмосферада ва тартибга солинувчи газ муҳитида сақлаш муддатларини сезиларли даражада узайтиради.

6
Сақлаш!
 

Фитомаг оддий ёки тартибга солинувчи атмосферада сақлаш даврида, шунингдек, товарга ишлов бериш, ташиш ва сотиш вақтида совутиш занжири узилганда ҳам мева ва сабзавотларнинг қаттиқлигини, серсувлигини, этининг қарсилдоқлигини, товар кўринишини, таъмини ишончли сақлайди.

7
Хавфсизлик!
 

Юқори самарадорлик бирикманинг жуда паст концентрациясидан фойдаланганда эришилади. Препаратнинг таъсири – табиий омилларга ўхшаш, бу инсон ва атроф-муҳит учун зарарсизлигини таъминлайди.

Дунё қишлоқ хўжалиги ва Россиянинг аграр соҳасидаги муаммоларни чуқур тушунган ҳолда, ноёб ФИТОМАГ® препаратини ишлаб чиқиб, биз мевалар, сабзавотлар, реза мевалар ва гулларни сақлаш ва транспортда ташишнинг янги, арзон ва самарали технологиясини яратдик.

“Йил давомида ғарқ пишган мевалар”

Бизнинг мутахассислар

Константин Швец
Константин Швец
ФитомагИнтер Email: fitomag@fitomag.com
Гудковский Игорь
Гудковский Игорь
Фитомаг ЖАНУБ Email: fito-gud2007@yandex.ru

 

 

Урнев Владимир
Урнев Владимир
Технологик таъминот бўлими бошлиғи Email: fitomag@fitomag.com
images
Черкашин Михаил
Бош технолог Email: fitomag@fitomag.com
Козловский Роман
Козловский Роман
Фитомаг таҳлил қилиш лабораторияси мудири Email: fitomag@fitomag.com

Ҳамкорларимиз фикрлари

Фитомаг технологияси йирик боғдорчилик корхоналарида ва унча катта бўлмаган фермер хўжаликларида олмалар ва данакли меваларни сақлашда юқори самарадорлигини кўрсатди.
Иссиқхона мажмуаларида Фитомагни (1-метилциклопропен ёки 1-МЦП) помидорларнинг сақлаш муддатларини ошириш учун ва бодрингларни транспортда ташишда шикастланиш даражасини камайтириш учун қўлланилади.

Қандай қилиб сақлашнинг имкон қадар энг юқори самарадорлигига эришиш мумкин?

+7(495)721-2925