Олманинг қорайиб кетишга мойил бўлган навларида этилен, α-фарнезен (КТ281) оксидланиш маҳсуллари тўпланиш тезлиги ва касаллик ривожланиши ўртасида бевосита боғлиқлик аниқланган. Этилен тўпланишининг энг катта климактерик қиймати ҳосил бўлишига қадар бўлган давр қанча қисқа бўлса ва КТ281 тўпланиш тезлиги қанча юқори бўлса, мевалар шунчалик қорайиб кетишга мойил бўлади.
Меваларга фитомаг билан ишлов бериш этиленнинг, (кт281) биосинтезини ва касалликлар ривожланишини самарали секинлаштиради, айниқса совутиш шароитларида натижаси юқори.
Тажрибани тавсифлаш
Россияда етиштиралётган олмаларнинг 70% кўпроғи қорайиб кетиш каби касалликка дучор бўлади, йўқотишлар 90% ва ундан ортиқ бўлиши мумкин, бу эса меваларни сақлашга салбий таъсир кўрсатмоқда. Касалликнинг ривожланиши меваларда α-фарнезена (кт281) ва фенол бирикмалари оксидланиш маҳсулларининг тўпланиши, таркибдаги эндоген ва экзоген этиленнинг мавжуд бўлиши билан боғлиқ.
Олмаларнинг тез қорайиб кетишга мойиллиги нав генотипи, шунингдек ҳосилни теришдан олдин ва ҳосил терилгандан кейинги омилларга боғлиқ бўлади, уларнинг сони 20 ортиқ.
2003 й. Д.И.Менделеев номидаги РКТУ олимлари томонидан – Россиянинг табиий-иқлим шароитларини ва Россияда етиштирилаётган навларнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, ҳосил йиғим-теримидан кейин ишлов бериш учун олдин АҚШда синтезланган метилциклопропен (1-МЦП) бирикмаси асосида Фитомаг препарати яратилган эди, ва меваларга Фитомаг билан ишлов бериш самарадорлиги олмаларни оддий (ОА) ва тартибга солинувчи атмосферада (ТСА) сақлаш жараёнида ўрганилган эди.
2010-2011 йилларда турли навли олмаларда ҳосил териб олингандан кейин кечадиган физиологик – кимёвий жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари, ҳосил териб олингандан кейин Фитомаг билан ишлов бериш самарадорлигига физиологик ҳолатнинг таъсири ва ҳўл меваларнинг қорайиб кетишга мойиллиги тадқиқ этилган эди. Шу мақсадда касалликка турли даражада мойил бўлган (эндоген этилени миқдори – 0,5–1 ppm бўлган) 8-та навнинг мевалари танлаб олинган эди: оддий Антоновка, Лобо, Мартовское, Беркутовское, Шимолий Синап, Жигулевское, Богатирь ва Синап Орловский. И.В.Мичурин номидаги ББИТИ ДИМда (Мичуринск ш.) таркибдаги этилен, КТ281 миқдори ва мевалар қаттиқлиги аниқланди.
Олмаларнинг бир қисмини хона шароитида Т=+20–22°С ҳароратда (етилиш ва эскиришини тезлаштириш учун), иккинчиси қисмини – паст ҳароратда Т=+2–4°С сақланди. Меваларнинг етилиш даражаси сифатни сақлаб қолишга ва Фитомаг билан ишлов бериш самарадорлигига таъсир қилиши ўрганилди, бунинг учун оддий Антоновка мевалари 3-хил вақтда, 7-кунлик оралиқ билан терилди. Териш вақтида эндоген этиленининг миқдори мос равишда 0,03, 0,7 и 53,6 ppm иборат эди. Олмалар ОА Т=+3°С ҳароратда сақланди, меваларга Фитомаг билан ишлов бериш терилгандан кейин, 1, 3 ва 5 кун ўтгандан кейин ўтказилди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Россиянинг ўрта минтақасида етиштирилган олмалар (оддий Антоновка, Мартовское, Жигулевское, Лобо, Синап Орловский, Богатирь) мамлакатнинг жанубида етиштирилганларга нисбатан нафас олишнинг, этилен ажратиш ва тўплашнинг анча юқори тезлигига эга (Ренет Симиренко, Гренни Смит, Голден Делишес ва бош). Бу қуйидагича хулоса қилишга имкон беради, яъни етилишнинг юқори даражадаги тезлиги сифатни сақлаб қолиш даражасининг пасайишига ва ўрта минтақада етиштиралаётган навлар меваларининг қорайиб кетиш эҳтимолини ошишига таъсир қилади (1-расм).
1-расм. Навларнинг ўзига хослиги, Фитомаг препарати билан ишлов бериш меваларнинг этилен ажратиш тезлигига таъсири (терилгандан кейин 5 кун ўтган, ОА, Т=+2–4°С)
Юқори ҳарорат шароитида (Т=+20–22°С) ушбу навлар меваларидаги этиленнинг климактерик максимумини қайд этиш муддатларидаги фарқ, кўринишича, уларни сақлашда сифатни сақлаб қолиш ва узоқ муддат сақланишини белгилаб беради. Климактерик максимум хона шароитида сақланганда олмаларнинг Антоновка навида 10 кундан кейин, Жигулевскийда –30 кундан кейин, Мартовское, Синап Орловский, Беркутовское, Шимолий Синапларда – 40–42 кундан кейин, Богатирда – 50 кундан кейин қайд этилди.
Қорайишга мойиллиги кам бўлган навлар (Жигулевское, Лобо, Северный Синап) меваларида этилен тўпланишининг знг юқори даражаси аниқланган; доимий иссиқлик таъсир қилиши шароитида етилганда касалланишга мойил навлар (оддий Антоновка, Беркутовское, Мартовское, Синап Орловский, Богатирь) ўрта ва паст кўрсаткичларга эга.
КТ281 тўплаш тезлиги ва даражаси навлар бўйича фарқланади. Оддий Антоновка, Мартовское, Беркутовское навларининг мевалари тез касаллика дучор бўлади, бошқаларга нисбатан тезроқ КТ281-ни тўплашди. Текширилган навлар меваларида КТ281 тўплашнинг энг кўп даражаси - меваларда этиленнинг энг кўп тўпланиш вақтига яқин ёки мос тушади. Буни меваларда этилен ва КТ281 тўпланиши орасидаги ўзаро боғлиқлик ҳам тасдиқлайди.
Қорайишга энг кўп мойил бўлган нав оддий Антоновка нави ҳисобланади, кейин (пастга қараб) - Беркутовское, Мартовское, Синап Орловский, Шимолий Синап, Богатирь, Жигулевское. Шундай қилиб, оддий Антоновка айрим йилларда 1-1,5 ой ОА (Т=+2°С) сақлангандан кейин қорайиб кетади, бошқа навлар – анча кеч, ёки касаллика чидамли. Шунинг учун меваларга Фитомаг билан ишлов бериш ҳар бир нав, навлар гуруҳи учун якка тартибда танланади.
Фитомаг билан ишлов бериш
Фитомаг билан ишлов бериш этилен, КТ281 тўпланишини ва қорайиб кетишни секинлаштиради. Ҳатто юқори ҳароратда (Т=+20–22°С) сақлаганда ҳам оддий Антоновкага Фитомаг билан ишлов бериш этиленнинг климактерик максимуми аломатлари юзага келиш даврини назорат туркуми билан солиштирганда 3 ҳафтага узайтиради ва унинг тўпланиш даражасини пасайтиради (2-расм).
2-расм. Юқори ва паст ҳарорат шароитларида сақлаганда оддий Антоновка нави меваларидаги эндоген этиленининг ривожига Фитомаг препаратининг таъсири
Улар паст ҳароратда сақланганда меваларни Фитомаг билан ишлов бериш айниқса самарали (Т=+2–4°С): бу ҳолда назоратдаги меваларда климактерик максимум 3,5 ойдан кейин қайд этиларди, Фитомаг билан ишлов берилганларида эса ҳатто 5 ой сақлагандан кейин ҳам кузатилмади (3-расм). Бу барча ўрганилган навларга хос.
3-расм. Юқори ва паст ҳарорат шароитларида сақлаганда оддий Антоновка нави мевалари этининг қаттиқлиги пасайишига Фитомаг препаратининг таъсири
“Нав генотипининг, териш вақтининг, камераларга жойлаштириш ва этилен биосинтези ингибитори билан меваларга ишлов беришнинг қорайиб кетиш ривожланишига таъсири” мақоласи материаллари / Гудковский В.А. ва бошқалар // МичДАУ Хабарномаси. 2012. № 3. С. 120–128.
Териш вақти
Сақлаш жараёнида меваларнинг физиологик ҳолатига, сифатига ва сифатнинг сақланишига териш вақти катта таъсир кўрсатади.
Оддий Антоновка меваларининг 3 хил вақтда терилган, назорат ва ишлов берилган туркумларида этилен, КТ281 тўпланиши динамикасининг ва қорайиб кетиш даражасининг кўрсаткичлари кучли фарқ қилиниши аниқланди. Этилен миқдорининг климактерик максимуми 3-навбатда терилган меваларда 2 декабрь куни, 1-навбатда терилганларда – 18 декабрда, 2-навбатда терилганларда – 14 январда қайд этилди. Учала вақтда ҳам терилган, Фитомаг билан ишлов берилган меваларда этилен миқдори фақатгина сақлашнинг 5-чи ойдан кейин сезиларли даражада ошди, шу билан бирга унинг даражаси назорат меваларидаги миқдордан анча паст эди, бирмунча юқори қийматлар 1-теримдаги меваларда аниқланган.
Таркибдаги КТ281 энг юқори даражаси 1-чи ва 2-чи теримдаги назорат ва ишлов берилган меваларда мос равишда – 38,6 ва 26,5 нмоль/см2, 3-чи теримдаги меваларда январь охирида 10 нмоль/см2 иборат бўлди, бу 2,6–3,8 марта паст.
Фитомаг билан ишлов берилган туркумларда, терилган вақтидан қатъий назар, КТ281 тўпланиш даражси назоратдагиларга нисбатан анча паст эди, ва фақат 3-ой сақлангандан кейин ошган. Таркибдаги КТ281 миқдори 1-чи теримдаги меваларда юқори эди ва 3-чи теримдагисида паст эди. Бу боғлиқликлар этилен тўпланишига ҳам хос, буни этилен ва КТ281 биосинтези ўртасидаги алоқа ҳам тасдиқлайди.
1-жадвал. Оддий Антоновка сорти меваларининг ОА 4,5 ой сақлангандан кейинги физиологик ҳолати.
Терим | Қорайиш натижасидаги йўқотишлар, % | Этининг қаттиқлиги, кг/см2 | ||
назорат туркумида | ишлов берилган туркумда | назорат туркумида | ишлов берилган туркумда | |
1-чи | 89,4 | 6,6 | 4,8 | 5,4 |
2-чи | 68,1 | 2,1 | 5,1 | 6,2 |
3-чи | 16,5 | 0,1 | 4,2 | 4,6 |
Шундай қилиб, ишлов беришнинг (қорайиб кетиш натижасидаги йўқотишларни камайтириш ва меваларнинг юқори даражадаги қаттиқлиги) энг катта самараси мевалар мақбул муддатларда терилганда, яъни 2-чи теримда таъминланади, бунда мевалардаги эндоген этиленининг миқдори 0,5–1 ppm ташкил қилади. Ушбу босқичда этилен ва КТ281 тўпланиш жараёнини секинлаштирган ҳолда Фитомаг меваларнинг рецепторларини самарали блоклайди, бу меваларни қорайишдан ҳимоя қилади ва сифатнинг сақланиб қолишини таъминлйди.
Эрта муддатда узилганда антиоксидантларнинг тўпланиши етарли бўлмагани учун Фитомаг билан ишлов беришнинг таъсири пасаяди, бу эса мевалар учун салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин, айнан эса:
- етарли даражада етилмасликни, бронза рангига киришни (Голден Делишес);
- шикастланган жойларда пўст ости холхоллиги билан мевалар пўстининг занг босиши (Синап Орловский, Жигулевское, Айдаред, Гренни Смит ва бош.);
- ТСА шароитида сақланганда CO2 бузилиши.
Муддати кечиктириб терилганда Фитомаг билан ишлов бериш самарасиз, чунки бу вақтга келиб меваларнинг кўп рецепторлари этилен томонидан эгалланган бўлади.
Сақлаш учун жойлаштириш муддатлари
Камераларга жойлаштириш ва ҳосил терилгандан кейин Фитомаг билан ишлов бериш муддатлари, шунингдек меваларнинг сақлаш самарадорлигига ҳам таъсир қилади.
Агар меваларга ишлов бериш кечиктириб ўтказилган бўлса, унда олмалар камераларда охиригача етилади, уларда жадал тарзда этилен ва КТ281 тўпланади. Ушбу мевалар ўз хоссаларига кўра боғда мақбул етилиш босқичини ўтган меваларга ўхшайди.
Ўрта минтақада етиштириладиган навларнинг кўпчилиги этилен тўпланишининг юқори тезлиги билан ажралиб туради. Қорайиб кетишдан таъсирчан ҳимоя қилиш ва юқори сифатни сақлаб қолиш учун жойлаштириш ва мевалар терилгандан кейин Фитомаг билан ишлов бериш муддатлари қуйидаги навлар учун ушбу муддатлардан ошиб кетмаслиги лозим: Оддий Антоновка – 1-2 кун, Мартовское – 2-3 кун, Беркутовское, Синап Орловский, Шимолий синап, Богатирь навлари учун – 3-4 кун.
Стрес-Омиллар
Меваларнинг қорайишга мойиллигига шунингдек теримдан олдинги ва теримдан кейинги стресс-омиллар таъсир қилади.
Эрта муддатда терилган мевалар, мақбул ва нисбатан кечроқ муддатларда узилганига нисбатан кўпроқ қораяди. Аммо айрим вақтларда ушбу қоидани бузадиган қўшимча стресс-факторлар мавжуд. Улардан бири – оксидланиш стресси (фотостресс) – теримдан олдинги даврда қуёш фаоллигининг ортиши келтириб чиқаради. Узоқ давом этувчи фотостресс шароитида меваларда жадал равишда эркин радикаллар ҳосил бўлади, бунинг натижасида меваларнинг ҳимоя функциялари кескин пасайиб кетади ва қорайишга мойиллик ортиб кетади.
Масалан, 2011 йилда “Октябрнинг 15 йиллиги” ЁАЖда қорайишга мойил бўлган Белоруссия Синапи нави мисолида шу нарса аниқландики, унга кўра назоратдаги ва ишлов берилган, энг кўп миқдорда қуёш фаоллигига дучор бўлган 4-чи терим мевалари (14–19 сентябрь) энг кўп миқдорда қорайишга дучор бўлган экан.
Совутиш камераларига жойлаштирилган вақтда, терилган муддатидан қатъий назар, мевалар совиш босқичида, уларнинг юпқа пўстида эркин радикаллар оксидланиши жараёнини кучайтирувчи совуқлик стрессига дучор бўлишади.
Иккала стресс омилларининг уйғунлиги – теримолди даврда қуёш фаоллигининг ортиши ва теримдан кейин паст ҳарорат – умумий салбий таъсир кўрсатади, у сақлашга жойлаштирилган меваларда пайдо бўлади. Ушбу ҳолат 14-19 сентябрда териб олинган, юқорида эсга олинган Белоруссия Синапи мевалари туркуми мисолида ҳам тасдиқланади. Кўринишича, шунинг учун кеч узилган меваларга Фитомаг билан ишлов беришнинг самараси паст, анча эрта узилганларида – самараси анча юқори бўлди.
Худди шундай мунтазамлик Беркутовское ва Ветеран навлари учун ҳам аниқланган.
“Нав генотипининг, териш вақтининг, камераларга жойлаштириш ва этилен биосинтези ингибитори билан меваларга ишлов беришнинг қорайиб кетишнинг ривожланиш даражасига таъсири” мақоласи материаллари бўйича. / Гудковский В.А. ва бошқ. // МичДАУ. 2012. 3-сон. С. 120–128.