+7(495)721-2925

Годовикова, 9с2 уй, 2.5 хона

Пн.-Птн. 10.00-18.00

Сб.-Вск. выходной

 

 

Қўлланиладиган концентрацияларда препарат инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун хавфсиз

Фитомаг технологияси қандай ишлайди?
Фитомаг Суббота, 13 июля 2019 Технологиялар
Россияда олмалар, ноклар, реза мевалар ва сабзавотларнинг 90 % ортиғи музлаткичларда, оддий атмосферада сақланади. Оддий шароитларда ушбу технология ҳўл меваларнинг юқори сифатда (яроқлилик, серсувлик, таъм) кафолатли сақланишини ва физиологик (қорайиб кетиш, эскириб бузилиш, ички тўқималарнинг қорайиб қолиши, этнинг қорайиб қолиши, ҳўл куйишдан ва бош.) ва замбуруғли касалликлардан ҳимояни таъминлаб бермайди.
Фитомаг (1-МЦП)  препаратининг афзалликлари
Фитомаг Пятница, 12 июля 2019 Технологиялар
Фитомаг (1-метилциклопропен ёки 1-МЦП) бошқа препарат ва усуллардан ўз афзаллиги билан ажралиб туради. У кўплаб қишлоқ хўжалиги корхоналарига ҳам, шунингдек мева, сабзавотлар, ҳўл мева, реза мева ва гулларни ташиш ва сақлаш билан шуғулланадиган компанияларга ҳам зарур.
Фитомаг препаратининг таъсири
Фитомаг Пятница, 12 июля 2019 Технологиялар
Фитомаг препаратининг таъсир қилиш тартиби 1-метилциклопропен таъсир қилувчи модда билан рецепторларни блокада қилиш натижасида етилиш ва эскириш биологик жараёнларини тўхтатишдан иборат. Этиленнинг, α-фарнезеннинг, унинг оксидланиш маҳсулларининг мева ичидаги биосинтез жараёнининг секинлашуви, нафас олиш тезлигининг, ферментатив фаолликнинг пасайиши, хлорофиллнинг парчаланиши ва бошқа метаболизм жараёнлари юз беради.
Интервью с Константином Швецом, генеральным директором ООО "ФитомагИнтер"
Фитомаг Среда, 10 июля 2019 Технологиялар
2003 йилда И.В.Мичурин номидаги боғдорчилик институти ва Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети олимлари томонидан “Фитомаг” технологияси яратилган. Технология самарали препарат – этиленнинг биосинтезини секинлаштирувчига асосланган (илмий номланиши 1-метилциклопропен ёки 1-МЦП).
Йил давомида ғарқ пишган ҳўл мевалар!
Фитомаг Вторник, 09 июля 2019 Технологиялар
Фитомаг - мева ва сабзавотларни узоқ муддат сақлашнинг самарали технологиялари соҳасида эксперт.  Фитомаг сақлаш технологиясининг моҳияти ҳўл мева ва сабзавотларни этиленнинг 1-метилциклопропен билан биосинтезининг газсимон ингибитори билан ёки жуда кам миқдордаги концентрацияда (миллиондан 0,5 – 1 қисми) 1-МЦП (Фитомаг препаратининг фаол таркибий қисми) билан ишлов беришдан иборат.

Поиск

“ФитомагИнтер” МЧЖ

  • Узоқ муддат сақлаш учун сабзавот ва меваларга ишлов бериш соҳасида 12 йилдан ортиқ иш тажрибаси
  • Ҳўл мева ва сабзавотларнинг ҳар бир алоҳида тури ёки навини сақлаш усуллари ва технологиялари борасида эксперт даражасидаги билимлар
  • Сабзавот ва меваларни сақлашнинг мақбул шароитлари, ҳосилнинг сақлашга жойлаштиришдан олдинги ҳолати, ҳўл меваларнинг бузилиб кетиш ривожига барҳам бериш, ҳўл мева ва сабзавотлар сифатини транспортда ташиш вақтида сақлаб қолиш бўйича батафсил маслаҳатлар
  • 40-нафардан зиёд ноёб мутахассислар, уларнинг кўпчилиги илмий даражаларга эга
  • Тадқиқотлар, ишланмалар, янги усулларни синовдан ўтказиш ва назорат намуналарини таҳлил қилиш учун 3-лаборатория
  • Ўз технологиялари ривожига инвестициялар киритиш

Россия жанубида, Украинада, Озарбайжонда, Белоруссияда, Қозоғистонда, Ўзбекистонда, Молдавияда ва Сербияда филиаллар