- дастлабки сифатни (янгилиги, чиройли кўриниши, қаттиқлиги, серсувлиги, қарсилдоқлиги, таъми) ва ҳўл мева, реза мева ва сабзавотларнинг озуқа қийматини (оксидланишга қарши фаоллик, кислота миқдори ва ҳок.) имкон қадар сақлаш ва итеъмолчиларга етказишни;
- меваларнинг қорайишига, эскириб чириб кетишига, ҳўл куйиб зарарланишига, пўстида ёғланиш ва замбуруғли чириш ривожланишига йўл қўймайди ёки кескин пасайтиради;
- юқори сифатли янги узилган меваларни йил давомида сотилишини (навларни, сақлаш технологияларини танлашни) таъминлайди;
- оддий ва тартибга солинувчи атмосферали камералардан маҳсулотларни босқичма-босқич сотиш имконини беради;
- сақлаганда электр қуввати харажатларини камайтиради.
И.В.Мичурин номидаги Бутунроссия боғдорчилик илмий тадқиқот институтида (Мичуринск ш. Россия) ўтказилган тадқиқотлар муаллифлари қ/х фанлари доктори, РҚХА академиги В.А. Гудковский, қ/х фанлари номзоди Л.В.Кожина, А.Е.Балакирев ва Ю.Б.Назаров шундай хулосага келдилар.
Тадқиқотлар 2004-2011 йилларда бажарилган. Уларда боғдорчиликнинг ўрта ва жанубий минтақаларининг ҳудудий олма навлари меваларидан фойдаланилган.
Тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики, иқтисодий самарага эришиш учун ҳар бир ишлаб чиқилган технологиядан ҳўл мева, реза мева ва сабзавотларнинг маълум турлари учун муайян сақлаш муддатларига қараб турлича фойдаланиш лозим.Тадқиқотларда тавсифланган технологиялар Россия, Молдавия, Белоруссия, Украина ишлаб чиқарувчилари шароитларида синовдан ўтказилган ва кенг миқёсда қўллаш учун тавсия қилинган.
Уларни татбиқ этиш 1 тонна мевадан 5-8 минг рубль самара олиш имконини беради.
Ҳўл мева, реза мева ва сабзаовтларни сақлашнинг инновацион технологиялари ўзлаштирилганда энг катта самарага юқори сифатли маҳсулотлардан фойдаланилганда эришилади, бундай сифат етиштириш, териш ва сақлаш жойларига қадар ташиш босқичида таъминланади. Шундай қилиб, юқори сифатли маҳсулот олиш ва якуний натижага эришиш учун технологиянинг барча таркибий қисмларини: ишлаб чиқариш, ҳосилни йиғиш, сақлаш, товарга ишлов бериш ва маҳсулотни истеъмолчига етказиб беришни битта тизимга бирлаштириш зарур.