Бугунги кунда ҳўл меваларни сақлашнинг энг яхши технологияси – бу тартибга солинувчи газ муҳитида (ТСГМ) ёки динамик газ муҳитида (ДГМ) сақлашдир. Улар йўқотишларни камайтиради, аммо, барча муаммоларни ҳал қилмайди. Улар ҳўл меваларни Россия ва МДҲ мамлакатларида етиштириладиган кўпгина олма навларига хос қорайиб кетишдан кафолатли ҳимоялашга қодир эмас. Бундан ташқари, тартибга солинувчи ва динамик атмосферали камералардаги ҳўл мевалар чиқариб олингандан кейин ва истеъмолчига жўнатилгандан кейин мевалар сифати бузилишининг катта хавфи мавжуд – яъни тезди етилиш, серсувликнинг йўқолиши ва ҳўл меваларнинг турли касалликларга чалиниши.
Касалликнинг ривожланиши ва сифат пасайишининг асосий сабаби бўлиб ҳўл мева ичида этилен миқдорининг ҳаддан зиёд ортиб кетиши ҳисобланади. Этилен ҳўл мевалар томонидан (эндоген этилен) ёки атроф-муҳитдан (экзоген этилен) таъсирида синтезланади ва ўта кичик концентрацияларда уларнинг етилиб пишиши, пишиб ўтиб кетиши ва эскиришни фаоллаштиради, бу эса санаб ўтилган касалликларни ривожланишига ва сифатининг бузилишига олиб келади. ҳўл меваларнинг узоқ муддат сақлаш муаммосининг асосий ечими бўлиб ҳўл мевалардаги этилен синтезини секинлаштириш ҳам, шунингдек мева ва сабзаовтларни сақлаш, ташиш ва сотиш вақтида ташқи омилларнинг таъсирини истисно этиш ҳисобланади.
Этилен таъсирини камайтирувчи кўплаб препаратлар бор. Кўплаб мамлакатларнинг қишлоқ хўжалигида диазоциклопентадиен (DACP), кумуш тиосульфати (STS), аминоэтоксивилглицин (AVG), 2,5-норборадиен (NBD), аминооксиуксус кислотаси (АОА) каби кимёвий бирикмалар асосидаги препаратлар қўлланилади. Аммо ушбу препаратлар бир қатор жиддий камчиликларга эга: улар ортга қайтиш таъсирига эга ёки экзоген синтезга таъсир қилмасдан, фақат эндоген этиленининг синтезини секинлаштиради, бошқалари ишлов берилгандан кейин таркибдан юқори даражада қолдиқ қолишини кўрсатди, учинчиларини утилизация қилиш қиммат туради ёки ёқимсиз ҳидга эга.
Фитомаг препарати (1-метилциклопропен ёки 1-МЦП) этилен оқсиллари рецепторларига бирикади ва унинг биосинтезини ва биологик таъсирини секинлаштиради. У этилен, α-фарнезеннинг, унинг оксидланиш маҳсулларининг ишлаб чиқилишига барҳам беради ва нафас олиш тезлигининг, ферментатив фаолликнинг пасайиши, хлорофиллнинг парчаланиши ва бошқа метаболизм жараёнларини тўхтатиб туради.
Фитомаг барча сақлаш технолгиялари билан бирга қўлланилиши мумкин. Шу билан бирга унинг самараси навнинг ўзига хослигига, танланган технологияга ва маҳсулотни сақлаш муддатларига боғлиқ.
Фитомаг (1-метилциклопропен ёки 1-МЦП) бошқа препарат ва усуллардан ўз афзаллиги билан ажралиб туради.
У кўплаб қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ҳам, шунингдек мева, сабзавотлар, ҳўл мева, реза мева ва гулларни ташиш ва сақлаш билан шуғулланувчи компаниялар учун ҳам зарур.
Фитомаг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умрини узайтиради.