Тадқиқотлар “Тепличное” ОГУП (Тамбовь шаҳри) етиштирилган F1 Фараон помидор меваларида олиб борилди, кейинчалик олимлар томонидан ишлаб чиқилган зич бекитиладиган металл контейнерларда сақлаш учун И.В.Мичурин номидаги ББИТИ олиб келинган. Тажрибалар картон қутиларга жойлаштирилган ёки махсус xtend полиэтилен пакетларга солинган тўрт хил даражада етилган помидорларда олиб борилди (яшил, қўнғир, пушти ва қизил). Сақлаш бўйича тажрибалар ҳарорат + 12 0С (±2 0С) ва ҳавонинг нисбий намлиги 50-60 % бўлган камерада ўтказилди.
Одатда помидорларни 80-85% нисбий намликда ва етилганлик даражасига қараб: 10-140 С яшил ва оқ, 6-100С қўнғир, 3-60С пушти ва 1-30 С қизил помидорлар учун ўзгарувчан ҳароратда сақлаш тавсия қилинади.
Тадқиқотлар натижаси сақлаш муддатларини ошириш ва сақлаш вақтида йўқотишларни камайтириш учун Фитомаг препаратидан фойдаланиш самарасини кўрсатди.Олимлар шундай хулосага келишдики, яъни сақлашдан олдин Фитомаг препарати билан бир сутка давомида ишлов бериш қуйидаги таъсирни кўрсатади:
- меваларнинг етилиш жараёни секинлашади (айниқса яшил-етилган ва оқ меваларга ишлов беришда самарали);
- сақлаш муддати ошади ва асосан уларга микоплазмали микроорганизмлар кам зарар етказиши ҳисобига сифатли мевалар миқдори ортади;
- сақлаш стресс омилларнинг салбий таъсири пасаяди (нисбий намликнинг мақбул кўрсаткичлардан оғиши) ва замбуруғли чиришга чидамлилиги ошади;
- Ишлов берилган меваларни полимер материаллардан ясалган қутиларда сақлаш энг самаралидир.
Меваларнинг териладиган даражада етилишига қараб, Фитомаг препаратини қўллаган ҳолда, вазн ва мева сифатини кам йўқотиб, помидорларнинг тўлиқ етилиш муддатларини 35-60 кунга узайтиришга эришилди.
Тадқиқотнинг батафсил тавсифи В.А. Гудковский, “И.В.Мичурин номидаги ББИТИ” ва Д.В.Акишин “Мичурин давлат аграр университети” томонидан ёзилган «Помидор сақлашнинг янги усулларини ўрганиш» мақоласида келтирилган, ушбу мақола МичДАУ 2008 йил 2-сонли Ахборотномасида эълон қилинган. 47 саҳифа.