Мевалар сақлаш учун жойлаштирилаётганда қуйидагилар тавсия этилади:
- Битта мева ва товар навига хос, бир вақтда узилган ва бир хил даражада етилган меваларни бирга жойлаштириш
- Меваларни камераларга икки кундан кўп бўлмаган муддатда жойлаштириш
- Қорайиб кетишга мойил навлар учун зарур сақлаш шароитларини яратиш даври камераларга жойлаштириш бошланган кундан бошлаб 10- кундан ошмаслиги лозим
- Узоқ муддат сақлаш учун ҳосил бериш даврига кирган боғлар ёки кварталларда теришга тайёр, яхши ҳосилдорликка эга ва фитосанитар ҳолати яхши мевалардан фойдаланиш лозим
- Ёш, ҳосили кам ва жуда кўп кесилган боғлардан олинган мевалардан қисқа муддат сақлаш учун ёки дарҳол сотиш учун фойдаланиш лозим