+7(495)123-3271
Годовикова, 9с2 уйПн.-Птн. 10.00-18.00
Сб.-Вск. выходной
2004 йилдан бошлаб И.В.Мичурин номидаги Бутунроссия боғдорчилик ИТИ томонидан помидорларни сақлашда Фитомаг (1-метилциклопропен ёки 1-МЦП) препаратидан фойдаланиш самарасига оид тадқиқотлар олиб борилади.
Боғдорчилик - устувор соҳа, чунки янги узилган ҳўл мевалар инсоннинг тўғри овқатланиш тартибининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Инсон саломатлигини ушлаб туриш учун ҳўл меваларни йил давомида истеъмол қилиш зарур. Аммо, меваларни сақлашнинг мавжуд технологияларида йўқотишлар 20-25 % қадар бўлиши ва ундан ортиб кетиши мумкин, шунингдек улар озуқа қийматининг кескин пасайиб кетиши кузатилади.