Олимлар тажрибалари вазннинг табиий озайиши ва сақлагандан кейин харидоргир мевалар чиқишини кўпинча нав генотипи билан белгиланишини кўрсатди. Масалан, помидор гибридининг гетерозиготали шаклидаги rin генининг мавжуд бўлиши сувнинг камроқ буғланиб кетиши ҳисобига вазн йўқотишни камайтиришга олиб келади. Гетерозиготали гибридлар шунингдек узоқ муддат сақланганда кам даражада касаллика дучор бўладилар.
Фитомаг билан ишлов бериш сувнинг камроқ буғланиб кетиши ҳисобига ҳам, шунингдек нафас олиш учун қуруқ моддаларнинг камроқ сарфланиши ҳисобига ҳам вазн йўқотишни камайтиришга олиб келади. Бундан ташқари, “Фитомаг” билан ишлов берилган мевалар сақлаш вақтида замбуруғли чириш билан анча кам зарарланади. Ишлов бериш самараси сақлаш муддати ошган сари ошиб боради. Масалан 42 кунлик сақлашда Фитомаг препарати билан ишлов берилганда rin генига эга гибрид помидорларда касалликлар туфайли йўқотиш 12,7 %, Яхонт назорат навида 35,1% пасайган.
Гетерозиготали гибридлар (асосан nor/+ и rin/+) охирги ўн йилликларда ҳимояланган тупроқда жуда кенг миқёсда оммалашди. Нафас олишнинг пасайтирилган тезлиги, этилен синтезининг паст даражаси, полигалактуроназа, пектинэстеразанинг паст даажадаги фаоллиги ва пектин моддаларининг нисбатан юқори миқдори туфайли гетерозиготали гибридларнинг мевалари яхши сақланади ва узоқ муддат қаттиқлигича сақланиб қолади, бу меваларни сақлашда, транспортда ташишда ва сотишда муҳим аҳамиятга эга. Меваларни секин етилтирувчи генга эга гетерозиготали гибридларни очиқ тупроқда етиштириш учун мамлакат селекцияси ҳозирча ишлаб чиқилмаган.
Селекциявий-генетик усулга қўшимча равишда таркибида 1-метилциклопропен (1-МЦП ёки Фитомаг) бўлган препаратлар билан ишлов бериш йўли билан меваларнинг етилишини секинлаштирувчи, этилен биосинтезини секинлаштирувчи, ўзини яхши тавсия қилган усул мавжуд. Ушбу усулнинг нисбатан арзонлиги, оддийлиги ва юқори самарадорлиги унинг афзаллиги ҳисобланади.
Меваларни сақлашда ва транспортда ташишда асосий йўқотишлар микробилогик бузилиш ва табиий озайиш ҳисобига юз беради, у нафас олиш учун қуруқ моддаларнинг сарфланиши ва намликнинг буғланишидан иборат бўлади. Шундай экан, муваффақият билан узоқ сақлаш учун нафақат меваларни касалликлардан ҳимоя қилиш керак, балки табиий озайишнинг имкон қадар кам йўқотишлари билан, терилгандан кейин етилиш жараёнларини имкон қадар секинлаштириш зарур.
Тадқиқот материаллари МичДАУ Хабарномасидаги «Rin генининг ва Фитомаг этилени ингибиторининг помидор мевалари вазнининг озайишига ва яхши сақланишига таъсири» мақоласида эълон қилинган, 2009 йил учун 2-сон, 49 с.