- табиий совутиш,
- сунъий совутиш,
- таркибдаги 13-19% кислород билан модификацияланган атмосфера (атмосфера таркиби нав генотипи, пўст хусусиятлари ва ҳок. боғлиқ),
- таркибдаги 1,5-2,5%, кислород бўлган тартибга солинувчи стандарт атмосфера,
- таркибида ўта паст даражада - 0,8-1,2%, кислород бўлган тартибга солинувчи атмосфера,
- таркибида 0,4-0,6% кислород бўлган динамик тартибга солинувчи атмосфера.
Ҳозиги вақтда дунё амалиётида кислороднинг ўта паст таркиби билан тартибга солинувчи атмосфера ҳўл меваларни сақлашнинг асосий технологияси ҳисобланади. Россияда эса ҳозирча энг оммалашган сақлаш технологияси бўлиб сунъий совутиш ҳисобланади, илғор хўжаликларда тартибга солинувчи атмосфера ва кислороднинг ўта паст таркиби билан тартибга солинувчи атмосфера ўзлаштирилмоқда.
Касаллик ривожланиши ва сифат пасайишининг асосий сабаби бўлиб ҳўл мева ичида ва атроф - муҳитда этилен миқдорининг ҳаддан зиёд ортиб кетиши ҳисобланади. Этилен ҳўл мевалар (эндоген) ёки атроф-муҳит (экзоген) таъсирида синтезланади. Ҳатто ўта кичик концентрацияларда ҳам ушбу газ мева ва сабзавотларнинг етилиб пишишини, пишиб ўтиб кетишини ва эскиришини фаоллаштиради, бу эса сифатининг бузилишига ва кўплаб физиологик ва замбуруғли касалликларнинг ривожланишига олиб келади.
Тартибга солинувчи динамик атмосферада этилендаги биосинтез жараёнини энг самарали секинлаштириш таъминланади. Аммо ушбу технология атмосферанинг муайян кўрсаткичларини яратишни ва ушлаб туришни таъминлайдиган камераларнинг, қурилмаларнинг зич ёпилишига, техник ходимларнинг малакасига, ҳўл меваларнинг сифати ва физиологик жиҳатдан бир хиллигига нисбатан бир қатор талаблар қўяди, бу эса ундан фойдаланиш харажатларини ошириб юборади.
Ҳосил териб олингандан кейин этилен ингибитори - 1-метилциклопропен (1-МЦП) бирикмаси билан ишлов бериш - етилиб пишиш ва эскириш жараёнларини сезиларли даражада секинлаштириш, йўқотишларни камайтириш ва ҳўл меваларнинг сифатини сақлаб қолиш имконини беради, биринчилардан бўлиб АҚШнинг Шимолий Каролина университети олимлари синтезлаган.
Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети олимлари россия аналогини - Фитомагни синтезлашди, И.В.Мичурин номидаги ББИТИ уни турли сақлаш технологияларида қўллаш усулини ишлаб чиқдилар. Препарат Россияда, Украинада, Молдавияда, Белоруссияда рўйхатдан ўтказилган ва амалда қўллаш учун рухсат этилган.
Этилен ингибиторининг таъсир қилиш механизми 1- МЦП таъсир қилувчи модда молекулалари ҳўл меваларга ишлов берилгандан кейин ҳужайра мембраналаридаги этилен рецепторларига бирикади. Шунинг учун этилен энди рецепторларга бирика олмайди ва ҳўл меваларнинг пишиб етилишини ва эскиришни тезлаштирувчи фаол комплекслар ярата олмайди.
Фитомаг препаратидан фойдаланиш ҳамда сақлаш технологиялари тавсифи билан И.В.Мичурин номидаги Бутунроссия боғдорчилик илмий тадқиқот институти олимларининг - " Ҳўл меваларни сақлашнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш ишларининг асосий хулосалари ", - деб номланган мақоласида батафсилроқ танишиш мумкин.