+7(495)123-3271

Годовикова, 9с2 уй

Пн.-Птн. 10.00-18.00

Сб.-Вск. выходной

 

 

Меваларни териш ва сақлаш

Меваларни териш ва сақлаш

Меваларнинг сифати – ўлчами, ранги, биокимёвий ва минерал таркиби, зараркунандалар, касалликлар, тўр билан қопланиш, офтоб уриши, шаффофлик билан зарарланиш даражаси, механик шикастланиш ва ҳок. – боғда шаклланади.

Шунинг учун ўсимликда ва унинг айрим аъзоларида кечаётган жараёнларни экологик, биологик ва агротехник омиллари ва ўсимликларнинг биорегуляторлари мажмуасидан фойдаланган ҳолда бошқара туриб, боғдаги меваларнинг юқори сифатини таъминлаш муҳим (90–95% мевалар олий ва 1 нав). Меваларни истеъмолчига етказишнинг кейинги босқичларида (сақлаш, товарга ишлов бериш, транспортда ташиш) асосий вазифа бўлиб боғда қўлга киритилган дастлабки сифатни сақлаб қолиш.

Узишнинг мақбул муддатлари

Олма меваларини сақлаш сифати ва давомийлигини белгилаб берувчи энг муҳим омиллардан бири бўлиб узишда уларнинг пишганлик даражаси ҳисобланади.

Эрта муддатларда узилганда меваларда антиоксидантлар даражаси етарлича бўлмайди ва минерал таркиби бир текис бўлмайди (K, Mg, Ca, P, N), бунинг натижасида навга хос бўлган ўлчамга (калибрга), рангга, биокимёвий таркибга ва таъмга эга бўлмайдилар. Сақлаганда ушбу мевалар навга хос бўлган таъмга эга бўлмайдилар, қорайиб кетишга, пўст ости ва ясмиқсимон холхолликка, тўқималарнинг қўнғир тусга киришига ва сўлишга мойил бўладилар.

Кеч муддатда узилганда меваларда моддалар алмашинуви жараёнининг бузилиши кечади, бу ўзакнинг қўнғир тусга киришига, шаффофсимон бузилишларга, пўст остидаги холхолликка, ёрилиб кетишга, замбуруғли касалликларга мойилликка, меваларнинг тўкилиб кетиш эҳтимолининг ошишига олиб келади. Сақлаганда бундай мевалар тезроқ харидоргир сифатларни, айнан эса қаттиқликни ва серсувликни, паст даражадаги кислоталикни йўқотадилар, эскириш ва паст ҳароратдан чириб кетадилар.

Фақатгина мақбул муддатларда териш меваларга навга хос ўлчамга, рангга, таъмга, хушбўй ҳидга ва озуқавий қийматга эга бўлиш имконини беради. Бу ҳолда меваларнинг биокимёвий ва минерал таркиби, шунингдек уларнинг пишганлик даражаси сақлаш вақтида юқори натижани таъминлайди ва истеъмолчига етказиб берилишини таъминлайди. Мақбул териш даври навнинг генотипига, етиштиришнинг экологик ва агротехник омилларига боғлиқ бўлади.

Меваларни узишнинг тўғри муддатларини аниқлаш учун уларнинг физиологик ҳолатининг ва сифатининг мониторинги зарур. Дунё амалиётида бундай мониторинг учун кўрсаткичлар ва индекслардан фойдаланилади:

  • тўлиқ гуллашдан то узишга қадар бўлган кунлар сони;
  • Thiault индекси (шакарнинг кислотага нисбатан нисбати);
  • Streif индекси (қаттиқликнинг крахмал миқдорига ва қуруқ эрувчан моддаларга нисбатан нисбати);
  • Perlium индекси (қаттиқлик, таркибдаги қуруқ эрувчан моддалар, шакарлар асосида);
  • AD - индекси (таркибдаги хлорофилл бўйича);
  • меваларнин оксидланишга қарши фаоллиги.

Шунингдек меваларнинг боғда сифатни сақлаб туриш салоҳиятини белгилаб берадиган кўрсаткичлар қўлланилади (1-жадвал)

1-жадвал. Меваларнинг боғда ўз сифатини сақлаб туриш салоҳиятини белгилаб берадиган кўрсаткичлар
Номи
Қиймати

Эндоген этиленининг миқдори

0,1–0,5 ppm

Узилганда йод-крахмал пробаси индекси (5–8 балл)

2,5–4

Узилгандаги қаттиқлик (кг, d=12 мм)

6,5%–10,0 кг/см2

Қуруқ моддалар миқдори

>12%

Минерал таркиб миқдори (хом массанинг мг/100 г)

Ca2++>5;P>9;Mg2++<10;

K = 90–120

Таркибий қисмларнинг нисбати

(K + Mg2++) / Ca2++ < 25; 

N / Ca2++ < 10; 

Ca2++ / Mg2++ ≥ 0,5

 

Боғнинг келтирилган кўрсаткичлари ва омиллари, яъни: ҳосилдорлик, новдаларнинг ўсиш жадаллиги, дарахтларнинг ёши, тупроқнинг ва об-ҳаво шароитларининг хусусиятлари, вегетация даврида ёғин-сочинларнинг миқдори ва тақсимланиши, замбуруғ, шаффофлик, пўст ости холхоллик касалликларига эга меваларнинг мавжудлиги, - меваларнинг боғда ўз сифатини сақлашини белгилаб беради.

Ушбу кўрсаткичлардан кенг миқёсда фойдаланилганда ҳосилни узоқ, ўрта ва қисқа муддат сақланувчи туркумларга бўлиш ва уларнинг ҳар бири учун энг яхши технология ва сақлаш муддатларини танлаш имкони бўлади.

Меваларнинг тўкилиши

Ўз вақтида териб олмаслик меваларнинг тўкилишига олиб келади, у айрим йилларда мева навига қараб 20 % ва ундан юқори бўлиши мумкин: Ҳосилдорлик 30 т/га бўлганда тўкилиб кетиш 6 т/га ва ундан юқори бўлиши мумкин. Ишлаб чиқарувчилар катта зарар кўрадилар, чунки ушбу меваларнинг нархи ўртача килоси учун 10-12 рублга пасаяди, яъни 1 га йўқотишлар қиймати 60-80 минг рублдан иборат бўлиши мумкин.

Мевалар ва баргларнинг тўкилиши ўсимликдаги гормонал мувозанатнинг бузилишини келтириб чиқаради ва мева банди ҳамда пояси соҳасида ажратувчи тўқима ҳосил бўлиши билан боғлиқ. Тўкилишни тартибга солишда тўкилишни кучайтирувчи этилен ва этиленнинг физиологик таъсирига барҳам берувчи ауксин муҳим ўрин тутади. Мева банди соҳасига ауксин етиб келиши пасайганда ва этилен миқдори ошиб кетганда целлюлоза, пектиназа ферменти фаолиятининг фаоллашуви ҳисобига меванинг ўз танасидан ажралиш жараёни бошланади, улар ажралувчи қатламда ҳужайраларнинг парчаланишини келтириб чиқаради.

Шунинг учун мева ва баргларнинг тўкилиши биринчи навбатда ауксин ва этиленнинг нисбати этилен фойдасига ўзгариши билан боғлиқ. Бунга кўплаб омиллар сабаб бўлиши мумкин, улар орасида - барқарор органик бирикмалар, цитокинин, кальций ва бошқалар билан таъминланганлиги. Шу муносабат билан ҳозирги вақтда мевалар тўкилишини пасайтиришга имкон берувчи энг самарали усул бўлиб дарахтлар таркибида ауксин бўлган (Обстормон, Обстактин) препаратлар билан ҳосил териб олишдан икки-уч ҳафта олдин ишлов бериш ҳисобланади. Тўкилишни кучайтирувчи ва уни тўхтатиб турувчи асосий омилларни ажратиб кўрсатиш мумкин (2-жадвал).

Таблица 2. Факторы, усиливающие и сдерживающие опадение
Тўкилишни кучайтирувчи омиллар (Орлик, Макинтош ва бош навлар учун)
Тўкилишни тўхтатиб турувчи омиллар (Голден Делишес, Шимолий Синап навлари учун)

Ауксин оқимининг пасайиши ва мева бандининг ажратувчи қатламида этилен миқдорининг ошиб кетиши

Ауксин оқимининг мева бандининг ажратувчи қатламига келиб туриши; этилен биосинтезини секинлаштириш

Барглар, мевалар ўсиш фаоллигининг пасайиши

Унча катта бўлиб кетмаган пайвандтаглардан фойдаланиш

Ёруғлик ва барқарор органик бирикмаларнинг етишмаслиги

Шох-бутоқларга ёруғликнинг яхши тушиши; Баргларнинг юқори даражадаги фотосинтетик фаоллиги ва барг ҳамда меваларнинг барқарор органик бирикмалар билан таъминланганлиги

Стресс омиллар (қуруқчилик, юқори ҳарорат, ҳаддан зиёд намлик, кучли шамол ва ҳок.)

Ўсимликларнинг стресс-омилларга нисбатан чидамлилигини ошиши

Касалликлар, зараркунандалар, дўл билан зарарланиш; уруғлар миқдорининг етарли эмаслиги

Сув ва минерал режимларини мақбуллаштириш

Новдаларнинг кучли ўсиб кетиши

Новдаларнинг ўртача ўсиши (шохларни қайириш, ўсиш регуляторларидан фойдаланиш); дарахтларни малакали бутоқлаш

Ҳосилнинг оғир юки

Ҳосилнинг меъёрий юки

Мевалар таркибида кальций миқдорининг камлиги

Мевалар таркибида кальций миқдорининг кўплиги

Уруғлар сони 5-дан кам

Уруғлар сони 5-дан кўп

Меваларга этиленпродуцентлар билан ишлов бериш (этефон, гидрел ва бошқ); ўсимликларда пестицидлар миқдорининг ҳаддан зиёд ортиқлиги

Предуборочная обработка препаратами, содержащими ауксины или ингибирующими биосинтез этилена

 

Меваларни териш ва транспортда ташиш

Меваларни териш ва транспортда ташиш босқичида асосий механик шикастланишлар юз беради – сиқилиш, лат ейиш, тешилиш, бандсиз мевалар (мева бандиниинг бутунлиги – олий навли мевалар мезони). Ушбу етказилган шикастланишлар мевалар тоифаси ва сифатини сезиларли даражада пасайтиради.

Механик шикастланиш даражасини камайтиришни таъминлаш ва мевалар сифатини ошириш усулларига қуйидагилар киради:

  • теримда ишчиларнинг меҳнатини туркумларда олий ва 1 нав мевалар миқдори бўйича баҳолаш;
  • махсус нарвонлар, комбайнлар, тўрвалардан фойдаланиш;
  • меваларни босқичма-босқич узиш;
  • тарага жойлаштиришда меваларни саралаш;
  • тара сифати;
  • транспорт воситасининг ва йўлларнинг сифати.

Сақлаш учун бир хил туркумларни шакллантириш

Сақлашда меваларнинг физиологик ва замбуруғли касалликлар билан зарарланишга чидамлилигида меваларнинг дастлабки сифати муҳим ўрин тутади (биокимёвий, минерал таркиби, анатомик-морфологик тузилиш, физиологик ҳолати).

Бир корхона доирасида битта нав меваларининг дастлабки сифати сақланиш сифати турлича бўлиши мумкин. Бу пайвандтаглар типлари, тупроқ ва дарахтлар ёши, новдаларнинг кучли ўсиб кетганлиги ва ҳосил оғирлиги, агротехник омиллар ва териб олиш муддатларига боғлиқ.

Узоқ, ўрта ва қисқа муддатли сақлаш, мақбул технологияларни ва сақлаш муддатларини танлаш мақсадида бир хил туркумларни шакллантириш учун юқорида кўрсатилган кўрсаткичлар мажмуидан фойдаланилади.

Сақлашга жойлаштириш учун меваларни сақлаш ва уларга ишлов бериш технологияси

Меваларни сақлаш кўриб чиқилаётган тирик тизимнинг муҳим босқичи ҳисобланади, бу меваларнинг етилиб кетишини, эскиришини тўхтатиб туриш, физиологик ва замбуруғли касалликлардан ҳимоя қилиш ва узоқ муддат давомида дастлабки сифатни имкон қадар сақлаб туриш имконини берувчи, меваларни териб бўлгандан кейинги даврда мевалар ҳаёт фаолиятини бошқарувчи технологик жараён.

Меваларнинг етилиш ва эскириш гормони бўлиб этилен ҳисобланади, шунинг учун меваларнинг сақланиш сифати тўпланган этилен миқдорига боғлиқ. Этилен биосинтезини самарали секинлаштириш ва ҳосил терилгандан кейин унинг мевалар сифатига салбий таъсирига барҳам бериш мевалар сифатини сақлаб қолиш ва сақлаш муддатларини узайтириш имконини беради.

Ҳосил терилгандан кейинги даврда меваларнинг ҳаётий жараёнларини бошқаришга таъсир қилувчи асосий омиллар бўлиб ҳарорат ва нисбий намлик ҳамда атмосфера таркиби (таркибдаги кислород, карбонат ангидрид, этилен миқдори) бўлади.

Ушбу омилларни кенг миқёсда қўллаш бир неча олма меваларини сақлаш технологияларини ишлаб чиқиш имконини берди:
  • оддий атмосфера (ОА) (О2=21%, СО2=0,03%);
  • кислороднинг жуда паст миқдори билан тартибга солинувчи атмосфера (РА) (О2 = 0,8–1,5%, СО2 = 0,8–3%);
  • модификацияланган атмосфера (МА) (О2 = 12–18%, СО2 = 3–6%).

Айрим мамлакатларда (Италия, Голландия, Германия ва бош.) меваларни динамик тарзда тартибга солинувчи атмосферада (ДТСА) сақлаш технологияси қўлланилади.

Кўрсатилган технологияларнинг ҳар бири ўз афзалликлари ва камчилигига эга.

2000 йилларда АҚШ ва Россияда этиленнинг ингибитори 1-метилциклопропен (1-МЦП) ишлаб чиқилган эди, у мос равишда Smart Frech ва Фитомаг препаратларининг асосий таркибий қисмига айланди. 1-МЦП таъсир қилиш механизми унинг молекулаларининг ҳужайралар мембраналарида этилен рецепторларига қўшилишидан иборат. Шу муносабат билан этилен унинг рецепторларига қўшила олмайди ва фаол комплекслар ярата олмайди. 1-МЦПнинг этилен рецепторлари билан алоқаси этилендан 10 баравар мустаҳкам бўлгани учун, 1-МЦП этиленнинг биосинтезини самарали назорат қилади ва сақлашда, шунингдек “пештахтадаги ҳаётни узайтирган ҳолда” истеъмолчига етказиб беришда ҳам мевалар сифатини сақлаш имконини беради. Шундай қилиб, мавжуд сақлаш технологияларининг имкон қадар кўпроқ натижа бериши учун ҳосил йиғиштирилгандан кейин меваларни 1-МЦП ишлов бериш билан биргаликда улардан фойдаланиш зарур.

Сақлаш вақтидаги йўқотишларнинг асосий сабаби – бу меваларнинг касалликлар билан, шу жумладан қорайиб кетиш, пўст остидаги холхоллик, ички ва ташқи тўқималарнинг қўнғир тусга кириши, чириб кетиши, замбуруғли чириш ва бошқалар билан зарарланиши. Меваларнинг ушбу касалликларга чидамлилиги нав генотипига, ҳосилни йиғиштиришдан олдин ва ундан кейинги омилларга, сақлаш технологиялари ва муддатларига боғлиқ бўлади, бу ягона тирик тизимнинг барча босқичларини бошқариш зарурлигини тасдиқлайди.

Кўп йиллик тадқиқотлар қуйидагиларни ишлаб чиқишга олиб келди:
  • меваларни узишнинг мақбул муддатларини, кўрсаткичларини;
  • сақлашга жойлаштриш учун бир хил туркумларни шакллантириш кўрсаткичларини;
  • навларнинг ва ОА, ТСА ва МА ҳар бир туркумнинг биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда умумий шароитларни (tоС, О2, СО2) ва олма меваларини сақлаш муддатларини;
  • мева навларига қараб ҳосил йиғимидан кейин меваларни этилен ингибитори билан ишлов бериш (дозировка, ишлов бериш муддатлари);
  • бир хил туркумдаги меваларнинг сифатли сақланиш истиқболи кўрсаткичларини ва уларни сотиш муддатларини.

Сақлаш тизимлари нав таркиби, боғларнинг тури, мавжуд сақлаш базалари ва ходимлар малакасини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир хўжалик шароитларига мослаштиришни талаб қилади, шу билан бирга янги технологияларни ўзлаштириш учун меваларни ишлаб чиқариш, йиғиб олиш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланадиган мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш зарур.

Меваларни сақлашнинг янги технологиялари жанубий минтақанинг (“Азим-Боғ” ЁАЖ ва ҳок.) ва ўрта минтақанинг (“Октябрнинг 15 йиллиги” ЁАЖ, “Агроном” ЁАЖ) йирик хўжаликларида 12 йил мобайнида синовдан ўтди ва умумлаштирилган тажрибани ҳисобга олган ҳолда кенг ўзлаштириш учун тавсия қилинган.

Янги технологияларни умумлаштирган ҳолда қўллаш жуда кам йўқотишлар билан ва юқори сифатни сақлаган ҳолда меваларни узоқ муддат сақлаш имконини беради (7-10 ой).

Сақлашда мевалар сифатини назорат қилиш

Сақлаш даврида меваларнинг физиологик ҳолати ва сифатининг мониторинги ўтказилади (2-жадвал). 2-жадвалда келтирлган кўрсаткичлар асосида меваларни сотиш режаси тузилади.

2-жадвал. Меваларнинг физиологик ҳолати ва сифатининг мониторинги
Кўрсаткич номи
Кўрсаткич қиймати

Камераларда этиленнинг экзоген миқдори

5 ppm кўп эмас

Меваларда этиленнинг эндоген миқдори

5 ppm кам

Мевалар қаттиқлиги

6 кг/см2 кам эмас

Парчаловчи кучнинг миқдори (қорайиб кетувчи навлар учун)

5 нмоль/см2 кўп эмас

Камералардаги меваларни ва мевалар хона шароитларида 7-10 кун мобайнида бўлгандан кейин кўздан кечириш

Янги узилгандек туриши, меванинг чиройли кўриниши, қорайганликнинг, пўст остидаги холхоллик, тўқималарда ички ва ташқи қорайишнинг мавжудлиги, таъм ва бошқалар.

 

Товарга ишлов бериш ва сотиш

Товарга ишлов бериш ва меваларни сотиш – бу мақбул нарх ва сотиш бозорларини аниқлаш учун товар сифати бўйича бир хил мева туркумларини шакллантириш жараёни.

Ушбу босқичда мевалар сифатини сақлашнинг муҳим шартларидан бири бўлиб товар тараларига ишлов беришнинг замонавий линияларидан фойдаланиш ҳисобланади, у механик шикастланиш даражасини пасайтириши мумкин ва ўлчами, ранги, турли нуқсонлар билан зарарланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда меваларни товар навларига ажратишга қодир.

Меваларни сотиш бозорларига етказиб бериш ҳароратни ва ҳавонинг нисбий намлигини тартибга солиш назарда тутилган ихтисослаштирилган транспортда амалга оширилиши лозим.

 

Поиск

“ФитомагИнтер” МЧЖ

  • Узоқ муддат сақлаш учун сабзавот ва меваларга ишлов бериш соҳасида 12 йилдан ортиқ иш тажрибаси
  • Ҳўл мева ва сабзавотларнинг ҳар бир алоҳида тури ёки навини сақлаш усуллари ва технологиялари борасида эксперт даражасидаги билимлар
  • Сабзавот ва меваларни сақлашнинг мақбул шароитлари, ҳосилнинг сақлашга жойлаштиришдан олдинги ҳолати, ҳўл меваларнинг бузилиб кетиш ривожига барҳам бериш, ҳўл мева ва сабзавотлар сифатини транспортда ташиш вақтида сақлаб қолиш бўйича батафсил маслаҳатлар
  • 40-нафардан зиёд ноёб мутахассислар, уларнинг кўпчилиги илмий даражаларга эга
  • Тадқиқотлар, ишланмалар, янги усулларни синовдан ўтказиш ва назорат намуналарини таҳлил қилиш учун 3-лаборатория
  • Ўз технологиялари ривожига инвестициялар киритиш

Россия жанубида, Украинада, Озарбайжонда, Белоруссияда, Қозоғистонда, Ўзбекистонда, Молдавияда ва Сербияда филиаллар

ФИТОМАГИНТЕР

  • Москва, Годовиков кўчаси, 9с2 уй
    Швец Константин
  • Телефон: +74951233271
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

 

 

ФИТОМАГ МОЛДАВИЯ

  • Киртока Александр
  • Телефон: +37322429593
    Моб.тел.: +37379430132
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ФИТОМАГ СЕРБИЯ

  • Миливоевич Александр
  • Телефон: +3834308062
    Моб.тел.: +381695077875
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ФИТОМАГ ОЗАРБАЙЖОН

  • Оруджев Эльчин
  • Телефон: +994513703919
    -
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ФИТОМАГ ҚОЗОҒИСТОН

  • Салатина Ирина
  • Телефон: +77017377533
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ФИТОМАГ ҚРИМ

  • Черкашин Михаил
  • Телефон: +79788395425
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.