Мева ва сабзавотларни сақлашнинг мақбул шароитлари

Мева ва сабзавотларнинг сақлаш муддатлри ва уларнинг сифати камерадаги атмосфера ҳарорати, мева ҳарорати, камерада, шунингдек мева ичида кислород ва углероднинг иккиламчи оксиди (СО2) миқдори, камерада ва мева ичида этиленнинг (С2Н4) миқдори, камерадаги ҳавонинг нисбий намлиги каби омилларга боғлиқ.

Мевалар сақлаш учун жойлаштирилаётганда қуйидагилар тавсия этилади:

  • Битта мева ва товар навига хос, бир вақтда узилган ва бир хил даражада етилган меваларни бирга жойлаштириш
  • Меваларни камераларга икки кундан кўп бўлмаган муддатда жойлаштириш
  • Қорайиб кетишга мойил навлар учун зарур сақлаш шароитларини яратиш даври камераларга жойлаштириш бошланган кундан бошлаб 10- кундан ошмаслиги лозим
  • Узоқ муддат сақлаш учун ҳосил бериш даврига кирган боғлар ёки кварталларда теришга тайёр, яхши ҳосилдорликка эга ва фитосанитар ҳолати яхши мевалардан фойдаланиш лозим
  • Ёш, ҳосили кам ва жуда кўп кесилган боғлардан олинган мевалардан қисқа муддат сақлаш учун ёки дарҳол сотиш учун фойдаланиш лозим