+7(495)123-3271

Годовикова, 9с2 уй, 2.5 хона

Пн.-Птн. 10.00-18.00

Сб.-Вск. выходной

 

 

Қандай қилиб сақлашнинг имкон қадар энг юқори самарадорлигига эришиш мумкин?

Тадбиркор муваффақиятининг сири

Муваффақият сири ва йўли устида инсоният бир неча юз йилдан бери бош қотиради. У нимадан иборат? Бугун биз Игорь Владимирович бизнесини яратиш тарихи асосида уларнинг ечимини топишга уриниб кўрамиз. Гудковский Игорь Владимирович ўша йили ўзининг 55 ёшини нишонлади. Иккита олий маълумотга эга, биринчиси ҳарбий, иккинчиси университетдаги ҳуқуқшунослик.

Москва области прокуратура идораларида ўта муҳим ишлар бўйича катта терговчи лавозимида ишлаб келган. Кейинчалик иш фаолиятини ҳуқуқшунос РФ чет эл қўшма фирмаларда давом этирди. 2004 йилдан бошлаб Краснодар ўлкасида яшайди, бу ерда у ўша пайтда И.В.Мичурин номидаги Бутунроссия боғдорчилик ИТИ раҳбари бўлган ўзининг отаси – қ/х фанлари доктори, профессор, РФА академиги Гудковский Владимир Александровичнинг изидан бориб, боғдорчилик соҳасида тадбиркорлик билан шуғуллана бошлади. Институтнинг йўналишларидан бири бўлиб Д.И.Менделеев номидаги РКТУ билан ҳамкорликдаги мева ва сабзавотларни 1-МЦП (этилен биосинтезини газсимон секинлаштирувчи) фойдаланиб сақлаш усулини ишлаб чиқиш эди. Кейинчалик технологияга патент олинган эди, барча зарур синовлардан ўтди, давлат рўйхатидан ўтди ва ўзининг “ФИТОМАГ” савдо белгисига эга.

2006 йилдан бошлаб “ФИТОМАГ” препарати, “Азим – Боғ“ ЁАЖ негизида синовлардан муваффақиятли ўтиб ва мева маҳсулотларини узоқ муддат сақлаш бўйича юқори кўрсаткичлар бериб, РФ ва МДҲ мевачилик хўжаликларида кенг миқёсда қўлланилмоқда. Бу билан “ФИТОМАГ” озиқ-овқат импортини ўрнини босиш каби Давлат дастурини бажарилишига кўмак бермоқда. Гудковский Игорь Владимирович “Фитомаг ЖАНУБ”ни бошқаради, унинг таркибига Краснодар, Ставрополь ўлкалари, Адигея, Шимолий Осетия-Алания, Ингушистон, Кабарадин-Болқор ва Чеченистон республикалари киради.

“Фитомаг” фаолиятини бошлагандан бери у билан ушбу ҳуддудда ҳамкорлик қилаётган энг йирик хўжаликларга қуйидагилар киради: “Азим – Боғ” АЖ, “Азим – Боғ Ингушетия” МЧЖ, “Агроном” ОАЖ, “Трудовое” АЖ, “Виктория-92” АЖ, “АЛМАПРОДАКШН” МЧЖ, “КСП Светлогорское” АЖ, “Новомихайловское” ЁАЖ ҚХ, “Сады Баксан Боғлари” МЧЖ, “Эльбрус Боғлари” МЧЖ, “Фрукт-Трейд” МЧЖ, “Южное ААА” МЧЖ.

МДҲ ҳудудларида – Беларуссия, Молдавия, Қозоғистон, Арманистон, Ўзбекистон – ва Россиянинг ўрта минтақаси билан Игорь Владимирович Гудковскийнинг ҳамкори Константин Валерьевич Швец (“ФитомагИнтер” МЧЖ бош директори) шуғулланади. Ушбу йўналишнинг меваларни узоқ муддат сақлаш бўйича илмий раҳбари, И.В. Мичурин номидаги Федерал илмий марказнинг “Ҳосил йиғимидан кейинги технологиялар” бўлим мудири, РФА академиги В.А.Гудковский ҳисобланади.

Тадбиркорликда бундай натижаларга эришиш учун Игорь Владимирович узоқ йиллар мобайнида Краснодар ўлкаси ва Россия Жанубидаги хўжаликлар билан алоқалар ўрнатди. Уларнинг ичига кириб бориш ва ўзининг юқори ҳосилдорлигига эришиш учун бир неча ўн йиллаб тер тўккан боғдорчиликнинг ҳақиқий пирлари билан тил топишиш, уларни қизиқтириш, ишонтириш ва уларнинг маҳсулотларини узоқ муддат, кейинги ҳосилга қадар сақлаш учун “Фитомаг” технологиясини қўллаш зарурлигини исботлаб бериш унчалик ҳам осон кечмади.

Бунга ўзи ишонч ҳосил қилгунига қадар ва “Фитомаг” препаратини қўллаш ғояси билан ҳеч бир муболағасиз берилиб кетишдан олдин, препаратнинг ишлаш тартибини тушуниш учун ва унинг сўзсиз самараси – меваларни узоқ муддат сақлашга ишонч ҳосил қилиш учун Игорь Владимирович Гудковскийнинг ўзи унга тегишли кичик лаборатория шароитида кўплаб синовларни ўтказди.

Унга бу жараён ёқиб қолди ва берилиб кетди. Ушбу йўлни – гуллар, сабзаовтлар ва мевалар билан лаборатория шароитида тажрибалардан тортиб “Фитомаг” билан ишлов беришнинг ҳозирги кўламига қадар босиб ўтиш керак эди. Товарни боғдан, иссиқхонадан бевосита истеъмолчига узоқ масофаларга жўнатиш мақсадида “Фитомаг” технологиясини автотиркамаларда – авторефрижераторларда қўллаш бўйича Игорь Владимировичнинг ғоясини алоҳида таъкидлаш лозим. Бу ижобий натижа берди ва ҳозирги кунга қадар мева-сабзавот маҳсулотларини тадбиркорлар томонидан транспортда Новосибирск ва Екатеринбургга ташишда қўлланилмоқда.

Ушбу ғоя шунингдек мева-сабзавот маҳсулотларини мобил денгиз музлаткич контейнерларида “ФИТОМАГ” препарати билан ишлов бериш учун қўлланилгант эди. Бу !ФИТОМАГ” технологиясини қўллаш учун зарур бўлган зич бекиладиган музлаткич камераларни қуриш имкониятига эга бўлмаган кичик хўжаликларга қўл келди.

«Ушбу йўлнинг гувоҳи ва ёрдамчим – менинг турмуш ўртоғим Надежда бўлди», - дейди Игорь Владимирович. “ФИТОМАГ” технологиясини йирик хўжаликларда қўллаш йўли унчалик осон кечмади. Аммо Е.А.Олефир (фан номзоди, “Азим-Боғ” АЖ сифат, сақлаш ва товарга ишлов бериш бошқармаси бошлиғи) ва О.Х.Гукетлова (фан номзоди, “Фрукт-Трейд” МЧЖ бош технологи) билан биргаликдаишлаш туфйли “ФИТОМАГ” технологиясини ўзлаштириш бўйича натижа кенгайтирилди ва мустаҳкамланди.

Тадбиркорликдаги рақобат тўғрисида Игорь Владимирович Гудковский шундай дейди: «Ҳар қандай тадбиркорлик фаолиятида рақобатчилар бор. “ФИТОМАГ” технологияси Россия Федерацияда биринчи бўлиб тақдим этилган ва унга патент олинганини назарда тутган ҳолда биз барча билан рақобат қилишимиз мумкин. 2016 йилда биз илк шонли сана – 10 йилликни нишонладик. Ҳозирги кунда “ФИТОМАГ” препаратини қўллаш бўйича амалий тажриба 2 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотлари билан ҳисобланади».

Тан олиб айтиш мумкинки, ўз ишига шўнғиб кетган ва унга бор вақтини берадиган бундай одамлардан ўрганадиган кўп нарсалар бор. Ва бу кундалик меҳнатнинг натижаси – яққол кўриниб турибди. “Кўпчилик ўз ишини очишни истайдилар – дейди И.В.Гудковский, - аммо муваффақиятсизликка учрашдан қўрқиш орзунинг ушалишига тўсқинлик қилади.... Муваффақиятга эришганларнинг тарихи шуни кўрсатадики, энг қийин дамларда ҳам фойда олиш мумкин. Ва бунинг сири қизиқарли ғояларани ишлаб чиқишдан, меҳнатсеварликдан, мижозлар ва ҳамкорлар билан мустаҳкам муносабатларни ривожлантириш ва йўлга қўйишдан иборат”.

Хулоса ўрнида Игорь Владимирович шундай дейди: «Мен тадбиркорликни дунёни яхши тмонга ўзгартириш, инсонларга иш ўринлари бериш, ўз жамоасани ҳурмат қилиш ва ҳеч қачон таслим бўлмаслик имконияти деб биламан! Муваққаиятнинг асосий сири мана шунда».

И.В.Гудковский ва унинг ҳамкори К.В.Швецга уларнинг савобли ишида – боғбонларнинг ҳосилни сақлаб қолиш ва уни россияликлар дастурхонига етказишда янада кўпроқ муваффақият тилаймиз!

Муаллиф: Светлана ГУСЕВА Держава Журнали

ФИТОМАГИНТЕР

  • Москва, Годовиков кўчаси, 9с2 уй, 2.5 хона
    Швец Константин
  • Телефон: +74951233271
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ФИТОМАГ ЖАНУБ

  • Краснодар
    Гудковский Игорь
  • Телефон: +79189392914
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

 

 

ФИТОМАГ МОЛДАВИЯ

  • Киртока Александр
  • Телефон: +37322429593
    Моб.тел.: +37379430132
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ФИТОМАГ СЕРБИЯ

  • Миливоевич Александр
  • Телефон: +3834308062
    Моб.тел.: +381695077875
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ФИТОМАГ ОЗАРБАЙЖОН

  • Оруджев Эльчин
  • Телефон: +994513703919
    -
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ФИТОМАГ ҚОЗОҒИСТОН

  • Салатина Ирина
  • Телефон: +77017377533
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ФИТОМАГ ҚРИМ

  • Черкашин Михаил
  • Телефон: +79788395425
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.