+7(495)123-3271

Годовикова, 9с2 уй, 2.5 хона

Пн.-Птн. 10.00-18.00

Сб.-Вск. выходной

 

 

Қандай қилиб сақлашнинг имкон қадар энг юқори самарадорлигига эришиш мумкин?

“Фитомаг” технологиясини қўллаш

2003 йилда И.В.Мичурин номидаги боғдорчилик институти ва Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети олимлари томонидан “Фитомаг” технологияси яратилган. Технология самарали препарат – этиленнинг биосинтезини секинлаштирувчига асосланган (илмий номланиши 1-метилциклопропен ёки 1-МЦП).

2005 йилда биз Россиядаги етакчи олма ишлаб чиқарувчилар билан ишларни бошладик ва ушбу ишни 12 йилдан бери олиб бормоқдамиз, ўз технологиямизнинг такомиллаштиришни бир неча босқичидан ўтдик. Ҳозир биз билан барча етакчи боғдорчилик мажмуалари ишламоқдалар. Ишлов бериш кўлами бир неча юз минг тоннага этди, нафақат россия ва МДҲ мамлакатларида, балки бошқа мамлакатларда ҳам. Хусусан, препарат Сербияда, Аргентинада, ЖАР рўйхатга олинган. Технология узлуксиз такомилаштирилмоқда.

Фитомаг сақлаш технологиясининг моҳияти етилиш гормони - этилен синтезини – секинлаштиришдан иборат. Мевалар рецепторларидаги этилен молекулалари бизнинг таъсир қилувчи модда - 1-метилциклопропен молекуласи билан алмаштирилади. Шу тарзда, алмаштириш жараёнида меванинг пишиши тўхтатилади, яъни унинг пишганлик даражасини сақлаб қолиш юз беради. Натижада меваларга таъсир қилиш бологик даражада юз беради. Меваларга паст даражада тўйинган газсимон модда билан ишлов берилади. Маълум шароитларга риоя этилганда ишлов берилган мева ва сабзавотларнинг сақлаш муддати ўз сифатини йўқотмасдан ошади.

  • “Фитомаг” технологияси қандай мева ва сабзавотлар учун мос келади?

Одатда, бу климактерик сабзавотлар ва мевалар: олмалар, ноклар, олхўрилар, шафтолилар, ўриклар. Тропик мевалар орасидан “Фитомаг” кивига ишлов бериш учун қўлланилади. Сабзавотлардан помидорлар, бодринглар, қовоқчалар ва кўкатларнинг айрим турларига ишлов берилади. Гарчи энг катта самарани айнан олмаларда, нокларда, олхўриларда, шафтолиларда ва ўрикларда кузатиш мумкин.

  • “Фитомаг” препаратининг тўғри дозировкасини қўллаганда олмаларни сақлаш муддатини қанча муддатга чўзиш мумкин?

Агар мева тўғри етиштирлган, тўлиқ пишган ҳолатда терилган, ва сақлашнинг мақбул шароитлари танланган бўлса, унда оддий атмосферада сақлаш муддатини 2 бараварга ошириш мумкин. Ундан кўпроқ натижага эришишга “Фитомаг”ни РГС билан биргаликда қўллаш имконини беради. Тартибга солинувчи муҳит тизимининг ўзи сақлаш муддатини узайтиради, этилен ингибитори билан биргаликда қўлланганда мева истеъмол хусусиятларини сақлаш камераларидан чиқариб олгандан кейин ҳам сақлаб қолади.

  • Қанчалик узоқ муддат, масалан, нокларни ёки данаклиларни сақлаш мумкин бўлади?

Барчаси маҳсулотнинг дастлабки ҳолатига боғлиқ бўлади. Мақбул шароитларда сақлаш муддати 3 ойга қадар узайтирилади. Биз ҳамкорлик қиладиган айрим йирик хўжаликларда, масалан, “Азим-Боғ” ёки “Қрим мева компания”ларида данакли мевалар декабрь ойига қадар сақланар эди. Аммо, урғу бераман, бу бутунлай ва тўлиқ меваларнинг дастлабки сифатига боғлиқ.

  • Энг яхши натижага эришиш учун қандай шароитлар мақбул ҳисобланади?

«Фитомаг»  ишлов бериш ва ҳар қандай мевани етишириш занжирининг охирида туради, шунинг учун биз эришган ютуқлар кўп ҳолларда бизгача бажарилган ишларга боғлиқ бўлади. Биз мева ва сабзавотларда мавжуд бўлган нарсани қайд этамиз, уларнинг сифатини яхшилай олмаймиз. Масалан, иссиқхона хўжаликлари билан ишлаганда биз 95% яхши натижага ишонамиз. Усти ёпиқ ердаги сабзавотлар бошидан барча мезонларга риоя қилинган ҳолда ўстирилган. Очиқ ердаги сабзавотлар билан ишлаганда ўстириш жараёнида агротехникани назорат қила олмагнимиз сабабли биз кафолат бера олмаймиз. Иссиқхонада етиштирилган бодринг ва помидорлар учун технология кўпроқ мос келади.

  • Помидор ва бодрингларда технология муайян тарзда қандай ишлайди?

Помидорларнинг айрим навларида сақлаш муддати икки ойга қадар ортади, бодринглар ҳақида гапирганда эса, жанубий минтақалардан шимолий минтақаларга ташишда йўқотишларнинг камайишини қайд этиш лозим. Ишлов берилган бодринглар авторефрижераторларда ташилади. Мижозларимизнинг статистикасига қараганда яхши натижаларни тасдиқлайди.

  • “Фитомаг билан ишлов беришдан олдин қандайдир тайёргарлик ишларини олиб бориш керакми?

Биз мижозлар билан боғлар гуллаганидан бошлаб ишлай бошлаймиз. Хизматлар мажмуига ҳосилдорлик ва навлар бўйича пишганларини теришни белгилаб берадиган агроном ва технологларга маслаҳатлар бериш киради. Мутахасисслар шунингдек сақлашга жойлаштириш жадвалини ҳам тузишга ёрдам беришади ва мевалар йиғим-теримида иштирок этишади. Ҳосил йиғилиб, жойлаштирилгандан кейин таҳлиллар ўтказилади, камералар бўйича пишганлик схемаси тузилади ва ишлов бериш ўтказилади.

  • Ҳарорат ўрнатиш ва сақлашни ташкил этиш бўйича тавсиялар тақдим этасизларми?

Бу буюртмачи билан ишлашимизнинг асоси ҳисобланади. Биз ҳар бир туркумни сақлаш бўйича тавсиялар рўйхатини ишлаб чиқамиз: қандай қилиб яхши сақлаш, қачон териш, қачон жойлаштириш, қаерга ташиб ўтказиш, совутишнинг қайси тизимини қўллаш, қандай совутиш вақтини белгилаш, газ режимига чиқиш вақти ва ҳоказолар. Бу ҳар бир корхона учун айниқса “Азим Боғ”, “Агроном боғ”, “Октябрнинг 15 йиллиги” каби йирик корхоналар учун жуда пухта ва ижодий меҳнат. Бизнинг мутахассисларимиз бундай боғдорчилик мажмуаларига ёрдам беришади.

  • Препарат билан ишлов бериш жараёнининг ўзи қандай кечади?

Қўллаш учун махсус ускунадан фойдаланилади – аралаштирувчи ускуна. Корхонадаги шароитдан келиб чиқиб у электр тармоғидан ҳам ишлаши мумкин, шунингдек аккумулятордан ҳам. Ускуна “Фитомаг” препаратининг маълум дозасини сувда эритишга ёрдам беради, шундан сўнг аппарат бир сутка давомида зич бекитилган камерага солиб қўйилади. Бир суткадан сўнг қурилма ўчирилади, камера эса шамоллатилади.

  • Бундай тадбирни неча марта ўтказиш зарур?

Бир марта. Бир марта қўлланилгандан кейин мевалар ҳимояга эга бўладилар. Уларни ташиш, бошқа камераларга ўтказиш, авторефрижераторларга юклаш, агар зарур бўлса саралаш мумкин.

  • Препарат дозаси қандай аниқланади?

Бу компаниянинг янги технологияси. Дозалаш тизими препаратнинг турли навларга нисбатан реакциясини кўп йиллар мобайнида амалий тадқиқотлар ўтказиш асосида ишлаб чиқилган. Доза кўплаб омиллар асосида ҳисоблаб чиқилади: нав, етилиш даражаси, ҳарорат, намлик. Ҳар бир муайян туркум ўз дозасига эга.

  • “Фитомаг”ни қўллаш қанчалик хавфсиз?

Препарат мутлақо хавфсиз ва ишлаб чиқариш босқичида ҳам, қўллаш ва истеъмол қилиш босқичида ҳам. Ҳар доим айнан бир хил воқеани гапириб бераман. Украинада биз 3 камерадаги Голден Делишес навли олмаларга ишлов бердик. Май ойининг охирида биз 200 киши ташриф буюрган анжуман ўтказдик ва сақлов жойини очдик. Ичкарида биз шарбат томиб турган серсув, қаттиқ олмаларни кўрдик, худди уларни ҳозиргина дарахтдан узгандек. Айёр украиналик одамлар: “Илтимос, олмадан еб кўрчи”, - дея илтимос қилишди. Ва ўшандан бери сақлов мажмуаларида ўтказиладиган бизнинг барча тадбирларимизда бизнинг препарат билан ишлов берилган маҳсулотни еб кўрсатаман.

  • Препаратнинг хавфсизлиги бўйича синовлар ўтказилганми?

Сўзсиз ўтказилган. Энг бошида биз «Фитомаг»ни пестицид сифатида рўйхатдан ўтказган эдик. Агар модда пестицид сифатида таснифланса, унда у захарли эканлигини аниқлаш учун имкон қадар кўп сонли текширувлардан ўтади. Биз истеъмолчиларда хавфсизлик бўйича барча саволларга барҳам бериш учун билиб туриб ушбу йўлни танладик.

  • Тадқиқотлар қай даражада узоқ ўтказилган?

Бутун жараён амалда уч йил сарфланди. Бу вақт ичида барча токсикологик ва кимёвий хоссалар ўрганиб чиқилди. Хусусан, концентрациянинг жуда кам миқдорда ошганлигини кузатдик, унда биз препарат қолдиқларини қайд этдик. Бунинг учун ишчи доза мунтазам равишда ошириб борилди. Натижада препарат билан ишлов берилгандан кейин модда қолдиқлари ишчи дозани 5 000 марта ошириб юборилганда қайд этилишини аниқладик. Концентрацияни 3 000 – 4 000 марта ошириб юборганда ишлоб берилган меваларда таъсир фаол модда изларини аниқламадик. Препарат инсон учун мутлақо хавфсиз.

ФИТОМАГИНТЕР

  • Москва, Годовиков кўчаси, 9с2 уй, 2.5 хона
    Швец Константин
  • Телефон: +74951233271
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ФИТОМАГ ЖАНУБ

  • Краснодар
    Гудковский Игорь
  • Телефон: +79189392914
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

 

 

ФИТОМАГ МОЛДАВИЯ

  • Киртока Александр
  • Телефон: +37322429593
    Моб.тел.: +37379430132
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ФИТОМАГ СЕРБИЯ

  • Миливоевич Александр
  • Телефон: +3834308062
    Моб.тел.: +381695077875
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ФИТОМАГ ОЗАРБАЙЖОН

  • Оруджев Эльчин
  • Телефон: +994513703919
    -
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ФИТОМАГ ҚОЗОҒИСТОН

  • Салатина Ирина
  • Телефон: +77017377533
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ФИТОМАГ ҚРИМ

  • Черкашин Михаил
  • Телефон: +79788395425
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.