+7(495)123-3271

Годовикова, 9с2 уй, 2.5 хона

Пн.-Птн. 10.00-18.00

Сб.-Вск. выходной

 

 

Қандай қилиб сақлашнинг имкон қадар энг юқори самарадорлигига эришиш мумкин?

Фитомаг препаратининг таъсири

Фитомаг препаратининг таъсир қилиш тартиби 1-метилциклопропен таъсир қилувчи модда билан рецепторларни блокада қилиш натижасида етилиш ва эскириш биологик жараёнларини тўхтатишдан иборат. Этиленнинг, α-фарнезеннинг, унинг оксидланиш маҳсулларининг мева ичидаги биосинтез жараёнининг секинлашуви, нафас олиш тезлигининг, ферментатив фаолликнинг пасайиши, хлорофиллнинг парчаланиши ва бошқа метаболизм жараёнлари юз беради.

Ҳўл мева ва сабзавотларга ишлов беришда фаол таркибий қисм бўлиб қўллаш жойида мўъжаз генераторларда Фитомаг препаратидан олинадиган газсимон 1-метилциклопропен (1-МЦП) ҳисобланади. Ҳўл меваларга ишлов беришни уларни сақловга жойлаштиришдан ва ташишдан олдин зич бектитилган совутиш камерасида (камера атомсферасида фаол таркибий қисмнинг концентрацияси 0,5-1,0 ppm), +1 – 2°С ҳарортада, 24 соат мобайнида, ҳосил териб олинган кундан кейин 2-7 кундан кечитирмасдан ўтказиш лозим.

Бундай ишлов берилгандан кейин ҳўл мевалар истеъмолчиларга йўқотишларсиз ташилиши ёки оддий ва тартибга солинувчи атмосферали совутиш бўлмаларида кейинги ҳосилга қадар сақланиши мумкин.

Препарат қўлланилаётган концентрацияларда инсон саломатлиги учун ва атроф-муҳит учун хавфсиз. Уни қўллаш “Роспотребнадзор” томонидан маъқулланган.

И.В. Мичурин номидаги ББИТИ синов натижалари Фитомаг препаратини қўллашнинг юқори самарадорлигини кўрсатди:

  • Препарат билан ишлов берилган Мартовский навининг ҳўл меваларини оддий атмосферада (t = +20-22°С) сақлашда 5 ой сақлангандан кейин қорайиб кетиш даражаси, ҳўл меваларни териш вақтига қараб, 0-3,7 % (назорат 74.7–80.6%) иборат бўлди, препарат қўлланилган ҳўл меваларнинг қаттиқлик даражаси - 3.7–3.9 кг/см2 иборат бўлди, назоратда – 2.8–3.0 кг/см2.
  • Антоновка навида оддий қорайиш даражаси 0–7.8 % (назорат – 53.2–70.5 %), мевалар қаттиқлиги тегишинча 3.9–5.5 ва 3.2–3.5 кг/см2 иборат бўлди.
  • Худди шундай натижалар Жигулевский навида ҳам кузатилди – меваларнинг қаттиқлиги 3.9–4.5 кг/см2 (назорат – 3.7–4.2 кг/см2).
  • Йўл-йўл Орловский ва Синап Орловсий – мевалар қаттиқлиги 4.3–6.1 кг/см2 (назорат – 4.0–4.5 кг/см2).
  • Ренет Симиренко – қорайиб кетиш даражаси – 0 % (назорат – 14 %), мевалар қаттиқлиги 5.4 кг/см2 (назорат – 3.2 кг/см2).
  • Ред Делишес - қорайиб кетиш даражаси – 0 % (назорат – 91.8 %), мевалар қаттиқлиги – 4.3 кг/см2).

Барча навдаги ҳўл мевалар чиройли ташқи кўриниши, қарсилдоқлиги ва серсув таъми ва касалликка анча кам чалиниши билан ажралиб туради. Энг катта ижобий самара мақбул муддатларда териб олинган ҳўл меваларда кузатилди. Шунингдек препарат самараси навнинг ўзига хослигига ҳам боғлиқ бўлади, чунки навларнинг биологик ўзига хослиги этилен синтезининг жадаллигини, таъсир қилувчи модданинг этилен рецепторларига бирикиш даражасини ва янги рецепторларини юзага келтириш қобилиятини белгилаб беради.

Тартибга солинувчи атмосфера шароитида препарат билан ишлов берилган 9 ой мобайнида t - +1°C (O2 таркиби – 1.5 %, СО2– 2.5 %), сақланган Синап Орловский олма навларида қорайиб кетиш кузатилмаган, назорат туркумларида қорайиб кетиш даражаси 22,9 % ташкил қилди, хона ҳарорати шароитида 10 кун мобайнида сақланганда қорайиб кетиш даражаси тегишинча 0,2 ва 67,5 % %, ҳўл меваларнинг қаттиқлик даражаси – 5,3 ва 4,0 кг/см2 – ташкил қилди.

Сақлаш шароитлари яратилганда (O2 – 1.5 %, СО2 – 2–2.5 %, t – +1°C) 6 ой сақлангандан кейин препарат таъмири остида қорайиб кетиш даражаси 0.1 %, назорат туркумларида – 99.6 %, хона ҳарорати шароитларида 1 сутка мобайнида сақлангандан кейин тегишлича – 0.3 % ва 100% ташкил қилди; тажриба туркумларида ҳўл меваларнинг қаттиқлик даражаси - 5.7 кг/см2; назорат туркумларида 3.3 кг/см2.

Ҳўл мевларни (O2 – 5–7 %, СО2 – 4–5 %, t – 0°C) шароитида сақланганда, препаратдан фойдаланганда қорайиб кетиш даражаси – 0.9%, назорат туркумларида - 99.8 %, қаттиқлик тегишлича – 5.5 и 3.6 кг/см2 ташкил қилди.

Қорайиб кетишга юқори даражада мойил бўлган оддий Антоновка ва ренет Симиренко навлари йиғим-теримдан кейинги препарат билан ишлов бериш ҳўл меваларда этилен миқдорини камайтирди. Шу тарзда 3 ой мобайнида +3–4°C сақлангандан кейин ишлов берилган оддий Антоновка ҳўл мева навида этилен миқдори 4.9 мг/кг, назоратда - 600 мг/кг, Ренет Симиренко навли ҳўл мевада тегишинча – 3.8 ва 136 мг/кг ташкил қилди.

ФИТОМАГИНТЕР

  • Москва, Годовиков кўчаси, 9с2 уй, 2.5 хона
    Швец Константин
  • Телефон: +74951233271
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ФИТОМАГ ЖАНУБ

  • Краснодар
    Гудковский Игорь
  • Телефон: +79189392914
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

 

 

ФИТОМАГ МОЛДАВИЯ

  • Киртока Александр
  • Телефон: +37322429593
    Моб.тел.: +37379430132
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ФИТОМАГ СЕРБИЯ

  • Миливоевич Александр
  • Телефон: +3834308062
    Моб.тел.: +381695077875
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ФИТОМАГ ОЗАРБАЙЖОН

  • Оруджев Эльчин
  • Телефон: +994513703919
    -
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ФИТОМАГ ҚОЗОҒИСТОН

  • Салатина Ирина
  • Телефон: +77017377533
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ФИТОМАГ ҚРИМ

  • Черкашин Михаил
  • Телефон: +79788395425
  • Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.