Фитомаг (1-МЦП) препаратининг афзалликлари

Фитомаг (1-метилциклопропен ёки 1-МЦП) бошқа препарат ва усуллардан ўз афзаллиги билан ажралиб туради. У кўплаб қишлоқ хўжалиги корхоналарига ҳам, шунингдек мева, сабзавотлар, ҳўл мева, реза мева ва гулларни ташиш ва сақлаш билан шуғулланадиган компанияларга ҳам зарур.

Сабзавот ва меваларнинг мақбул сақлаш шароитларини яратиш учун Фитомаг препаратидан фойдаланиш афзалликлари

  • Фитомаг препарати билан ишлов бериш олмаларни оддий атмосферада 4-5 ой мобайнида сақлашга, кўпгина кузги-қишки ва қишки ҳўл мева навларининг тартибга солинувчи газ муҳитида сақлашда бўлгани каби сифатни таъминлашга имкон беради
  • Препарат мева ва сабзавотларни омборларда сақланишини таъминлаш учун ҳам, шунингдек климактерик ҳўл меваларни транспортда ташишда ҳам самарали ҳисобланади. Айниқса – олма, нок, олча, олхўри, шафтоли, ўрикнинг ёзги навларини авторефрижераторларда узоқ масофаларга ташишда самарали
  • Фитомаг ҳўл меваларни офтоб уришдан, ҳўл куйишдан, бузилишдан, қорайиб ва пўчоғи эскириб ёғланиб қолишдан, қорайиб қолишдан ва механик шикастланишдан чириб кетишдан ҳимоя қилади, замбуруғли чиришдан ва оддий ҳамда тартибга солинувчи атмосферада сақланганда ҳўл мевалар массасининг табиий камайишини пасайтиради
  • Фитомаг меваларни сақлашнинг тавсия этилган ҳароратини ва атмосфера таркибини ўз вақтида яратмаслик, ушбу кўрсаткичларнинг сезиларли даражада ўзгариши каби стресс шароитларнинг салбий таъсирини камайтиради
  • Сақлаш муддати қисқа бўлган олма ва нок меваларининг, масалан ёзги, кузги ва кеч кузги навли меваларнинг оддий атмосферада ва тартибга солинувчи газ муҳитида сақлаш муддатларини сезиларли даражада узайтиради
  • Фитомаг оддий ёки тартибга солинувчи атмосферада сақлаш даврида, шунингдек, товарга ишлов бериш, ташиш ва сотиш вақтида совутиш занжири узилганда ҳам мева ва сабзавотларнинг қаттиқлигини, серсувлигини, этининг қарсилдоқлигини, товар кўринишини, таъмини ишончли сақлайди
  • Бирикманинг жуда кам концентрациясидан фойдаланганда юқори самарадорликка эришилади. Препарат таъсири – табиий омилларга ўхшаш, бу инсон ва атроф-муҳит учун зарарсизлигини таъминлайди